195

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг ХIХ йиғилиши бўлиб ўтди.

ШҲТ Форуми 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, кўп томонлама консалтинг, эксперт ва тадқиқотлар тузилмасидан иборат бўлиб, ШҲТ фаолиятини илмий таъминлашнинг автоном механизми ҳисобланади. Шунингдек ушбу форум йиғилиши ҳар йили бир марта ШҲТга аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказлари иштирокида ўтказилади.

Мазкур форумда 40 дан ортиқ эксперт, жумладан аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказлари делегациялари, кузатувчи давлатлар экспертлари ва мулоқот бўйича ҳамкорлар, шунингдек ШҲТ Котибияти ва МАТТ Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Хусусан, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муаммолар академияси, Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий стратегик ташаббуслар институти, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти, Шарқий Осиё тадқиқотлари маркази ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ШҲТ МГИМО, Евроатлантика Хавфсизлик маркази, Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши ва бошқа тузилмалар директорлари иштирок этишмоқда.

Ушбу тадбирда Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD., В.С.Алексеева ҳам иштирок этди.