21.04.2023
218
БАЙРАМ ТАБРИГИ
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан самимий табриклайди! Халқимиз асрлар давомида буюк диний қадрият, саховат ва меҳр-оқибат рамзи сифатида эъзозлаб келаётган бу қутлуғ айём барчамизга муборак бўлсин!
Қалбларимиз қувончга ва дилларимиз эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда юртдошларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик, хонадонларига файзу барака, дастурхонларига тўкин-сочинлик тилаймиз.
Рамазон ҳайити дунё аҳлини ўзаро дўст ва биродар бўлиб, тинчлик-тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшашга даъват этади. Шундай экан, мамлакатдаги миллатлараро ҳамжиҳатлигимиз барқарор бўлсин, юртимиздаги тинчлик-фаровонликка кўз тегмасин! Заҳматкаш халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мамлакатимиз истиқболи нурафшон бўлсин!
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
“Ижтимоий фикр” республика
жамоатчилик фикрини
ўрганиш Маркази