8

ФУҚАРОЛАР «НАВРЎЗ» УМУМХАЛҚ БАЙРАМИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Наврўз ҳақли равишда инсоният тарихидаги энг қадимий байрамлардан бири, юртимизнинг энг суюкли ва ардоқли байрами ҳисобланади.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бу байрамнинг маданий ва ижтимоий ҳодиса сифатидаги аҳамияти ҳақида: «Наврўзи олам уч минг йиллик давлатчилигимиз тарихида ўзининг беқиёс маънавий аҳамияти билан ҳамиша алоҳида эътибор топган буюк байрамдир»[1], дея қайд этган эди. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда дунёда рўй бераётган ўзгаришларга, ижтимоий муносабатлар трансформациясига қарамасдан, Наврўзнинг асл маъно-мазмуни ва қадри нафақат сақланиб қолаётгани, балки янгича мазмун билан бойиб бораётганини ҳам таъкидлади: «Наврўзнинг бетакрор гўзаллиги, инсонпарварлик руҳи ва теран фалсафаси глобаллашув даврида ҳам бутун башариятни ҳайратга солаётгани унинг азалий моҳияти ва ҳаётбахш кучидан далолат беради».