119

Acted ҳалқаро ННТ Тошкент шаҳридаги International Hotel меҳмонхонасида “Марказий Осиёда гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олишда фуқаролик жамияти ташкилотларининг ролини кучайтириш” мавзусидаги лойиханинг якуний тадбирини ҳамда Марказий Осиё жамоатчилик ташкилотларининг ҳудудий йиғилишини ўтказди.

Бу тадбир Марказий Осиё ва Ўзбекистонда зўравонлик хавфи остида бўлган ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш учун фуқаролик жамияти салоҳиятини мустаҳкамлаш лойиҳасининг муҳим босқичи ҳисобланади. Лойиҳа Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) томонидан молиялаштирилган ва Швейцария ҳукумати (Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги) томонидан ҳамкор сифатида амалга оширилган минтақавий лойиҳа ҳисобланади.