32

Acted ҳалқаро ННТ Тошкент шаҳридаги International Hotel меҳмонхонасида “Марказий Осиёда гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олишда фуқаролик жамияти ташкилотларининг ролини кучайтириш” мавзусидаги лойиханинг якуний тадбирини ҳамда Марказий Осиё жамоатчилик ташкилотларининг ҳудудий йиғилишини ўтказди.

Бу тадбир Марказий Осиё ва Ўзбекистонда зўравонлик хавфи остида бўлган ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш учун фуқаролик жамияти салоҳиятини мустаҳкамлаш лойиҳасининг муҳим босқичи ҳисобланади. Лойиҳа Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) томонидан молиялаштирилган ва Швейцария ҳукумати (Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги) томонидан ҳамкор сифатида амалга оширилган минтақавий лойиҳа ҳисобланади.

2018 йилдан буён Acted Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни фаол амалга ошириб келмоқда. Бу лойиҳалар қонунларни самарали жорий этиш, қўллаб-қувватлаш хизматларига кенгроқ кириш имкониятини таъминлаш ва аёлларнинг иқтисодий ҳамад ҳуқуқий имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, ижтимоий нормалар ва адолатли хулқ-атворни тарғиб қилади. Бу фаолият Европа комиссияси, Британиянинг ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги, ENGIE жамғармаси ва Москвадаги Янги Зеландия элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида Acted фуқаролик жамиятига қонунчиликни самарали жорий этишни қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтирмоқда, ва хотин-қизларнинг иқтисодий ҳамда ҳуқуқий имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бермоқда, шу билан бирга ижтимоий нормалар ва адолатли хулқ-атворни тарғиб қилмоқда. Ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб, хотин-қизларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар салоҳиятини ошириш ва хотин-қизларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш орқали Acted ва унинг ҳамкорлари хотин-қизларга зўравонликдан холи барқарор ҳаётга эришиш ва жамиятда ўз ўрнини топишда ёрдам беришни мақсад қилган.

Тадбирни Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, Bilge Menekse — Acted компаниясининг лойиҳаларни ривожлантириш бўйича минтақавий менежери — Сайёра Атахановна Ходжаева олиб борди.

Мазкур тадбирни Actedнинг Ўзбекистон филиали мамлакатий директори— Дилфуза Закирова,  Оила ва хотин-қизлар  қўмитаси раиси - Озода Парпибоева, Швейцария элчихонасининг ҳамкорлик бўйича ўринбосари, (менежмент ва миграция) минтақавий маслаҳатчиси — Урсула Келлер, Франция(AFD) ривожланиш агентлиги вакили - Ренауд Мод хонимлар очиб беришди.

Мазкур тадбирда Ижтимоий фикр республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент Алексеева
Виктория Сергеевна, ҳамда молиявий масалалар бўйича директор ўринбосари Попенкова Албина Викторовналар иштирок этишди.

Тадбирда лойиҳанинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда амалга оширилган ишларнинг  натижалари, лойиҳани амалга оширувчи ҳамкорларнинг, асосий манфаатдор томонларнинг ва хотин-қизларнинг муваффақият тарихлари, илғор тажрибалари ва ўрганилган маълумотларни шархлаш, фаолиятлар натижаларини жамлаш шунингдек келгусидаги ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар бўйича фикр-мулоҳазаларни муҳокама қилишни ўз ичига олди.

Тадбирнинг 2-куни жамоат ташкилотларининг ҳудудий йиғилиши Марказий Осиё фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасида семинарлар ва муҳокамалар билан давом этади. Асосий эътибор ижтимоий мулоқотни кенгайтиришга қаратилди, бирлашиш ва тармоқ яратиш учун платформа яратиш ўз ҳаракат дастурлари ва олдинга силжиш йўллари тажрибасини алмашиш учун ўзаро ҳамкорлик ғоялари илгари сурилди.

Тадбир 2024-2026 йилларга мўлжалланган янгиланган стратегик йўл харитасини ишлаб чиқиш билан якунланди.