21.09.2024
79
Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари илмий журналининг 3-сони нашр этилди. Мазкур илмий журналда Ўзбекистон ва хориж олимлари, тадқиқотчи изланувчиларининг илмий мақолалари чоп этилган.
Мазкур сонда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази деректори Нигина Рахимованинг “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш муаммолари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш масалаларини актуаллаштириш” номли илмий мақоласи чоп этилган бўлиб мазкур мақолада одам савдоси ва мажбурий меҳнат каби хавфли турдаги жиноятларнинг пайдо бўлиши ва мавжудлигига ҳисса қўшадиган сабаблар ва омиллар, шунингдек, мамлакатимиз фуқароларининг ушбу салбий ҳодисага муносабати таҳлил қилинади. Умуман олганда, жамоатчилик фикрини таҳлил қилиш одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашда катта ютуқларга эришилганлигини тасдиқлайди. Тадқиқот давомида фуқаролар одам савдоси муаммосини самарали олдини олиш, аниқлаш ва ҳал қилиш учун давлат органлари ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оддий фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигига ишонч билдирдилар.