40

Ижтимоий фик. Инсон ҳуқуқлари илмий журналининг 3-сони нашр этилди. Мазкур илмий журналда Ўзбекистон ва хориж олимлари, тадқиқотчи изланувчиларининг илмий мақолалари чоп этилган.

Мазкур сонда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази деректори Нигина Рахимованинг “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш муаммолари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш масалаларини актуаллаштириш” номли илмий мақоласи чоп этилган бўлиб мазкур мақолада одам савдоси ва мажбурий меҳнат каби хавфли турдаги жиноятларнинг пайдо бўлиши ва мавжудлигига ҳисса қўшадиган сабаблар ва омиллар, шунингдек, мамлакатимиз фуқароларининг ушбу салбий ҳодисага муносабати таҳлил қилинади. Умуман олганда, жамоатчилик фикрини таҳлил қилиш одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашда катта ютуқларга эришилганлигини тасдиқлайди. Тадқиқот давомида фуқаролар одам савдоси муаммосини самарали олдини олиш, аниқлаш ва ҳал қилиш учун давлат органлари ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оддий фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигига ишонч билдирдилар.

Япониялик тадқиқотчи Мацумото Каори томонидан олиб борилган ўрганишлари натижасида “Глобаллашув даврида экспорт соҳаси сифатида олий маълумот: COVID-19 пандемиясидан олдин Россия мисолида таҳлил” номли мақоласи нашр этилди. Мақолада ХХ аср охирида бошланган халқаро таълим бозорининг глобаллашуви муаммоси кўриб чиқилади. Муаллиф рус тилида сўзлашувчи ва инглиз тилида сўзлашувчи курслар талабаларига нисбатан ўтказилган қиёсий тадқиқот маълумотларига асосланиб, инглиз тилида сўзлашувчи курсларнинг экспорт салоҳияти юқори деган хулосага келган. Бунга онлайн курсларнинг тарқалиши ёрдам беради, шунда билимлар давлат чегараларини осонгина кесиб ўтади ва бу ҳодиса инглиз тилининг империализми сифатида белгиланади. Шунга қарамай, инглиз тили, шу жумладан Россияда, олий маълумотни экспорт саноатига айлантириш нуқтаи назаридан самарали восита сифатида қабул қилинади, чунки бу университетларда олиб борилган тадқиқотлар натижаларини дунёга кенг тақдим этишга имкон беради деб баён қилган.

Ўзбекистон Миллий университети доценти Абдулло Абдухалиловнинг “Ногиронлик масалалари бўйича фаолият олиб бораётган ннтларни салоҳиятини оширишнинг асосий жиҳатлари” номли мақоласи ўрин олган бўлиб, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ногиронлиги бор шахсларнинг турмуш сифатини оширишга қаратилган ижтимоий сиёсатида ногиронлик масалалари бўйича фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. Бу эса ижтимоий сиёсатнинг инклюзивлигини таъминлашга олиб келмоқда. Ўз навбатида, мазкур жараён ногиронлик масалалари бўйича фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини салоҳиятини оширилишини тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, ушбу мақолада эксперт сўровнома усули асосида ўтказилган тадқиқот натижалари ёритилган бўлиб, ногиронлик масалалари бўйича фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларини салоҳиятини оширишга қаратилган таклиф тавсиялар берилган.

Шунингдек ушбу сонда қатор профессор-изланувчилар томонидан ўз илмий изланишларида тадқиқ этилаётган социология, тарих, иқтисод ҳуқуқ йўналишидаги бир қанча илмий мақолалар ўрин олган.