209

Ўзбекистон электрон ОАВларидаги мақолаларнинг «Ёшлар интернет-макон кўзгусида» мавзусидаги контент-таҳлили

Миллий веб-сайтларнинг интернет маконида мақолалар эълон қилиш фаоллиги даражасини ўрганиш мақсадида контент-таҳлилнинг социологик усули асосида «Ёшлар интернет-макон кўзгусида» мавзусида мамлакат интернет-нашрларининг мониторинги ўтказилди.

Тадқиқот танловига Миллий доменнинг  фойдаланувчилар ўртасида машҳур бўлган “President.uz”, “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz” ва “Daryo.uz”  каби интернет-нашрлари кирди.

Ресурсларнинг машҳурлиги ва обрўси, шунингдек,  тадқиқот мавзуси билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий воқеаларни  сифатли яратиш лаёқати ҳамда  оммага таъсир қилиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш лаёқати танловнинг асосий мезони бўлди. Тадқиқот 2023 йилнинг январь-март ойларидаги даврни ўз ичига олди.