368

Ўзбекистон электрон ОАВларидаги мақолаларнинг «Ёшлар интернет-макон кўзгусида» мавзусидаги контент-таҳлили

Миллий веб-сайтларнинг интернет маконида мақолалар эълон қилиш фаоллиги даражасини ўрганиш мақсадида контент-таҳлилнинг социологик усули асосида «Ёшлар интернет-макон кўзгусида» мавзусида мамлакат интернет-нашрларининг мониторинги ўтказилди.

Тадқиқот танловига Миллий доменнинг  фойдаланувчилар ўртасида машҳур бўлган “President.uz”, “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz” ва “Daryo.uz”  каби интернет-нашрлари кирди.

Ресурсларнинг машҳурлиги ва обрўси, шунингдек,  тадқиқот мавзуси билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий воқеаларни  сифатли яратиш лаёқати ҳамда  оммага таъсир қилиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш лаёқати танловнинг асосий мезони бўлди. Тадқиқот 2023 йилнинг январь-март ойларидаги даврни ўз ичига олди.

 

1-расм. Манбалар бўйича ахборот материалларининг нисбати

1-расмдан кўриниб турганидек, ўрганилган даврда танланган интернет-нашрлар ўртасида  қуйидаги нашрлар томонидан ёшлар мавзуси бўйича энг кўп ахборот материаллари чиқарилган: «Podrobno.uz» (56 мақола), «Gazeta.uz» (52), «Uza.uz» (38), улар танлаб олинган мақолалар умумий сонининг в 49%ини  ва жами кўришлар умумий сонининг 61,8%ини  ташкил қилади (298 мақола).

Мақолалар мазмунини таҳлил қилишнинг аниқлашича, материаллар умумий сонидан  231 та мақола ахборот мазмунига ва 67 та мақола таҳлилий мазмунга эгадир. Маълумотларнинг кўрсатишича, тадқиқот пайтида танланган материалларни (298 та мақолани)  бир миллион олти юз ўттиз олти (1636094 кўриш) нафардан ортиқ фойдаланувчилар кўришга улгуришган (2-расмга қаранг).

2-расм. Ёшлар мавзусига оид ахборот материаллари сони, мақолаларнинг мазмуни ва кўришларнинг умумий сони

Ахборот материаллари 10 соҳа бўйича гуруҳлаштирилди: «Соғлиқни сақлаш», «Маданият», «Фан», «Жамият», «Сиёсат», «Ҳуқуқ», «Дин», «Спорт», «Технологиялар» ва «Иқтисодиёт» (3-расмга қаранг).

3-расм. Танлаб олинган соҳалар ва мақолаларни ўрганиш улушларининг нисбати, умумий ҳажмга нисбатан %да

Мақолаларни танлаш ва таҳлил қилиш таснифлагичнинг 11 йўналиши бўйича ўтказилди.

4-расм. Таснифлагичнинг йўналишлари бўйича веб-сайтлардаги мақолаларнинг умумий сони, %да

Ҳисобот даврида ёшлар мавзуси бўйича  ахборот материаллариннг энг кўп сони қуйидаги соҳаларга тўғри келди: жамият (81 мақола), сиёсат (68 мақола) и фан (58 мақола). (3-расмга қаранг)

5.1-расм. «Жамият» ижтимоий соҳасида таснифлагичнинг йўналишлари бўйича танлаб олинган мақолалар нисбати

5.3-расм. «Фан» ижтимоий соҳасида таснифлагичнинг йўналишлари бўйича танлаб олинган мақолалар нисбати

6-расм. Кўрувчилар томонидан кўришларнинг энг кўп сони (та) ва фоизи

6-расм. Тадқиқот ойлари бўйича мақолаларнинг нисбати, %да

Рис. 6 соотношения публикаций по месяцам исследования в %

Тадқиқот мавзуси бўйича веб-сайтларнинг ўтказилган контент-таҳлилидан қуйидаги хулосалар келиб чиқади:

Умуман олганда  «Ёшлар интернет-макон кўзгусида»  контент-тағлилий тадқиқотининг кўрсатишича, ҳисобот даврида ОАВлардаги ахборот материалларининг катта қисмида Янги Ўзбекистон ёшлари ҳаётидаги асосий воқеалар ёритиб келинган.

Электрон оммавий ахборот воситаларининг медиа базасини ўрганиш доирасида ўтказилган контент-таҳлил мамлакатимизда ёш авлодни ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга кенг жалб этишга қаратилган комплекс тизимли ишлар олиб борилаётганини кўрсатди.

Тадқиқот натижаларининг далолат беришича, кўрсатилган давр учун танланган интернет-нашрларнинг контент-таҳлили давомида 298 та мақола, жумладан, 231 та ахборот мазмунидаги  ва 67 та таҳлилий мақола эълон қилинган.

Интернет маконидаги ахборот-таҳлилий материаллар шуни кўрсатадики, таснифлагичнинг 11 йўналиши бўйича энг кўп мақолаларр фан ва ёшлар таълими (26,4%), ёшлар ва сиёсат (22,9%), ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш (11%) ва хизматда ўсиш, ишга жойлашиш  ва миграция (9,1%) билан боғлиқ. (4-расм).

Кўрсатилган даврда таснифлагич йўналишлари бўйича ёшлар мавзусида энг кўп чоп этилган  ахборот материаллари сони қиёсий таҳлилининг кўрсатишича, таснифлагичнинг йўналиши бўйича «Жамият» соҳасига  мақолаларнинг энг кўп сони тўғри келади: «Ёшлар, сиёсат ва давлат органлари»  (23,5%); «Ёшлар, фан ва таълим» (21,0%); «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш» (16%); «Ёшлар ва девиация» (14,8%); «Хизматда ўсиш, ишга жойлашиш ва  ёшлар ўртасидаги миграция» (11,1%), бу кўрсатилган соҳада ёшлар масалаларидаги асосий ўринларни ажратиб кўрсатиш имконини беради (5.1-расмга қаранг).

«Сиёсат» соҳасидаги мақолаларнинг асосий қисми (55,9%) сиёсат ва давлат органлари билан боғлиқ таснифлагич йўналишига тўғри келса-да, «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш» йўналишидаги мақолалар сони ҳам муҳим кўрсаткичларни кўрсатади (19%). (5.2-расмга қаранг).

Ҳисобот даврида оммавий ахборот воситаларида ёшлар ва ёш олимларнинг таълим олишига бағишланган ахборот материаллари асосан таснифлагичнинг бир йўналиши – "Ёшлар, фан ва таълим" (86,4%) йўналишидан ортда қолмоқда. Мақолаларнинг унча катта бўлмаган қисми  таснифлагичнинг қуйидаги йўналишларига тўғри келади: "Ёшлар, сиёсат ва давлат ҳокимияти органлари" (5,1%), "Хизматда ўсиш, ишга жойлашиш ва ёшлар ўртасида миграция" (5,1%) ва "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш" (3,4%). (5.3-расмга қаранг).

Таъкидлаш керакки, ҳисоблаш пайтида тадқиқот мавзуси бўйича нашр этилган ахборот материалларини умумий кўришлар сони 1,6 миллиондан ошди.