8

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВА МУНОСИБ ЭЪТИРОФ!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 8 нафар ходими «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Ушбу эътироф Марказ жамоаси учун муҳим ва қувончли воқеа бўлиб, ходимларнинг кўп йиллик самарали меҳнати, касбий масъулияти ҳамда ўз фаолият йўналишидаги муносиб ҳиссасининг эътирофи сифатида алоҳида аҳамият касб этади.