8

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ: ЎТМИШ, БУГУН ВА КЕЛАЖАККА ЖАМИЯТНИНГ НИГОҲИ

(жамоатчилик фикри сўрови натижалари асосида)

1991 йил 1 сентябрда дунё сиёсий харитасида янги мустақил давлат — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Бу кун буюк тарихий ўзгаришларнинг бошланиши бўлиб, унинг давомида Ўзбекистон халқи ўзининг бой тарихий ва маданий меросига таяниб, замонавий, динамик равишда ривожланаётган давлатни барпо этиш йўлига дадил қадам қўйди.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилиб, давлатчилик асослари мустаҳкамланди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият сифатида эътироф этиладиган суверен, демократик, ҳуқуқий, дунёвий давлат мақоми мустаҳкамланди.