407

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.


"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни олдидан Конституцияга ва қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳар биримизнинг ҳаёт тарзимизга айланишини тарғиб этишга қаратилган “Ўзбекистон – Ватаним маним” мавзусида ходимлар ўртасида ижодий расмлар танловини эълон қилди. Ушбу танловда Марказнинг барча ходимлари, уларнинг фарзандлари ва оила аъзолари иштирок этишди.