29.12.2021
327
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЯНГИ ЙИЛОЛДИ КАЙФИЯТИ
Байрамлар, ўзига хос маданий рамз ҳисобланиб, жамиятнинг жипслашувига ёрдам беради, шунингдек, ижтимоий меъёрлар ҳақидаги маълумотларни эркин ва ҳис-ҳаяжонли вазиятда етказиш орқали ёшларни анъанавий қадриятларга амал қилишга ундаган ҳолда, авлодлар ўртасидаги муносабатлар учун асос бўлиб хизмат қилади. Келажакка умид ва ишонч билан тўлиб-тошган энг севимли ва қувончли байрамлардан бири - Янги йил ўзбекистонликлар учун ана шундай байрамлардан ҳисобланади.
Янги йил арафасида «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ мамлакатимиз фуқаролари яқинлашиб келаётган янги йил байрамини қандай кайфият ва умидлар билан кутиб олишни режалаштираётганликларини аниқлаш мақсадида «Фуқароларнинг янги йилолди кайфияти» мавзусида социологик сўров ўтказди.