457

7 май куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллигига бағишлаб, “Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган буюк жасорати”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Марказ директори, иқтисодиёт фанлари доктори Н.Х.Раҳимова ва амалий тадқиқотлар бўйича директор ўринбосари – ижрочи директор М.К.Хаджимухамедов сўзга чиқдилар. Улар ўз сўзларида  9 май оддий сана эмаслиги, балки Ватанимиз озодлиги ва шон-шарафи, тинчлик ва нурафшон ҳаётимиз учун жон фидо қилганларни хотирлаш куни эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган буюк жасорати ҳақида ҳикоя қилдилар. 

Тадбирда Марказ ходимларининг Ғалаба боғига ташрифи ҳамда уларнинг Иккинчи жаҳон урушида ва меҳнат фронтида иштирок этган яқинлари ҳақида тайёрланган видеолавҳа тақдимоти ўтказилди.

Марказ жамоаси Марказ ва ўзбек социологияси тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган олимлар – ЎзРФА академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Раъно Аҳатовна Убайдуллаева, география фанлари доктори, профессор Озод Бобо-Мирзаевич Ота-Мирзаев, математика фанлари номзоди Ўткур Каттажонович Қаюмов ва социология фанлари доктори, профессор Маърифат Хабибовна Ганиеванинг хотираларига эҳтиром кўрсатдилар.