337

Жорий йилнинг 27 октябрь куни“Пандемия шароитларида ижтимоий-иқтисодий оқибатлар ва Ўзбекистон аҳолисининг камбағаллик даражасини қисқартириш” мавзусида XII Халқаро иқтисодчилар форуми ўтказиш белгиланган (маъсул – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги хамда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти).

Форум мавзулари ва маърузачилари:
Хосе Франциско Пачеко Хименез – “Ижтимоий ҳимоя миллий стратегиясини ишлаб чиқишда давлат молиясини бошқариш ва фискал майдонини таҳлил қилиш”;
Маматкулов Илхом Абдурашидович – “Ўзбекистонда қамбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ва устувор вазифалар”;
Рахимова Нигина Хайруллаевна – “Аҳоли фаровонлиги ва турмуш сифатини яхшилаш борасида замонавий Ўзбекистон жамияти стратификациясининг ўзига хос хусусиятлари”;
Алиев Умид Фарходович – “Болалар камбағаллигини камайтириш ва болаларга ижтимоий нафақалар тўлаш тизимини ислоҳ қилиш”;
Чепель Сергей Васильевич – “Миллий иқтисодиётни кризис ва кризисдан сўнг ривожлантириш сценарийлари: янги хавф-хатарлар ва юзага келаётган имкониятлар”;
Грегори Де Паэпе – “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишини молиялаштиришни баҳолаш”;
Зокирова Нодира Каландаровна – “Рақамли иқтисодиёт шароитида инсон капитали сифатини ошириш”.

Ушбу форумда иштирок этишни хоҳлувчилар қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишлари мумкин:
+998 (91) 191 3057