271

Замонавий ёшларнинг қадриятлари қандай?

Ўзбекистонда ёшларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий шароит ва кафолатлар яратишга, уларнинг ижодий салоҳиятини очиб беришга, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ёшлар сиёсати амалга оширилмоқда.

Давлат ва жамиятни модернизация қилиш замонавий ўзбек ёшларининг янги сифат ҳолатининг хусусиятларини, ёш авлод ўртасида ҳукм сураётган қадрият ғоялари ва қадрият муносабатлари тизимини аниқ-равшан тушунишни ва ҳар томонлама ўрганишни талаб қилади.

Ёшлар, махсус ижтимоий гуруҳ сифатида, доимий равишда  «Ижтимоий фикр» РЖФЎМнинг  тадқиқотларининг диққат марказида турмоқда, чунки ёшлар содир бўлаётган ўзгаришларнинг кўрсаткичи ҳисобланади ва умуман олганда, жамият тараққиётининг салоҳиятини белгилайди. Глобаллашув, ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши каби умумтамаддуний тенденциялар таъсири остида  замонавий ижтимоий-маданий воқеликда юз бераётган ўзгаришлар жамият маънавий қадриятларининг тадрижига сезиларли таъсир кўрсатмоқда ҳамда ёш авлод ўртасида янги қадрият йўналишлари, янги эҳтиёжлар ва манфаатларнинг ривожланишига ёрдам бермоқда.

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази матбуот хизматининг раҳбари Толиб Содиқов ва студиянинг бошқа меҳмонлари  билан 2023 йил 2 январда ўтказилган Ўзбекистон миллий телерадиоканалининг «Dunyo bo`ylab» ("Дунё бўйлаб") «Тўғридан-тўғри алоқа тўғрисида» дастурида Ёшларнинг ҳаётий мақсадлари ва қадриятлари иерархиясида нима муҳим ўрин тутиши, ўғил ва қиз болалар ўртасидаги қадрият йўналишларининг фарқи нимада ва ёшлар ўз мақсадларига эришиш ва амалга ошириш учун нима керак деб ўйлашлари, шунингдек, , ўзини омадли ва бахтли деб ҳисоблаши учун  ёш инсон ўз ҳаётида нимага эришиши кераклиги,  «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган социологик тадқиқотларнинг асосий натижалари ҳақида  сўз борди.

 

ВИДЕОМАТЕРИАЛ