276

ЗАМОНАВИЙ  ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ РОЛИ ТЎҒРИСИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ФИКРИ

Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар, улар жамият ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётининг барча соҳаларида фаолият кўрсатиб, давлат ҳокимияти ва жамоат ташкилотлари фаолиятида кенг иштирок этишмоқда, ёш авлод тарбиясига, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 2030 йилгача Барқарор ривожланиш дастурининг асосий мақсадларидан бири гендер тенгликка эришиш ҳисобланади. 2022-2026 йилларда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қабул қилинган Миллий дастур эркаклар ва аёллар тенглигига эришиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришда уларни қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг таълими ва тарбияси учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг илмий салоҳиятини, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги ролини кучайтириш ва давлат бошқарувидаги иштирокини фаоллаштириш учун кучли туртки бўлди.

Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш арафасида «Ижтимоий фикр»  республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан телефон сўрови ўтказилди, унда мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқ жойларида яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги, турли миллат ва ижтимоий гуруҳлар вакиллари, турли соҳалар ва ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган фуқаролар сўралди.

 

Ўтказилган тадқиқот натижалари Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар самарасидан далолат беради.

БАТАФСИЛ...