13.09.2022
252
СОЦИОЛОГ КУТУБХОНАСИ Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
XI асрда яшаб ўтган аллома Ал-Беруний илмнинг энг хилма-хил соҳаларига оид қомусий рисолалар муаллифидир. Унинг илмий қизиқишлари доираси ниҳоятда кенг эди. Ал-Беруний тарих, фалсафа, ер ва юлдузлар илмлари, математика, физика, кимё, дори-дармонлар таснифига оид юздан ортиқ асарлар ёзган. Ал-Берунийнинг Қуёш ва юлдузларнинг оловли табиати, дунёнинг гелиоцентрик тизими, тортишиш кучи мавжудлиги ҳақидаги кўплаб ғоялари ўз давридан анча олдинга ўтиб кетган эди. Ал-Беруний (4.9. 973, Қиёт шаҳри, Хоразм - 11.12.1048, Ғазни, Афғонистон), барча замонларнинг энг буюк қомусий олимларидан бири бўлган. У жуда кўп саёҳат қилган ва астрономия, фалсафа, математика, физика, тарих, география, фармация, геодезия, геология, картография, антропология ва бошқаларга оид кўплаб асарларнинг муаллифи бўлган. Унинг илмий мероси деярли барча билим соҳаларини қамраб олган 150 дан ортиқ асарларни ўз ичига олади деб ишонилади. Тавдқиқотчиларнинг фикрича, у қадимги юнон тилини мукаммал эгаллаган ва қадимги юнон олимларининг ўнлаб асарларини аслиятда ўрганган.
Ал-Беруний “энг буюк Ислом олимларидан ва тан олиш керакки, барча замонларнинг энг буюк олимларидан бири эди”."Ал-Беруний Ғарбда “тарих давомидаги энг буюк илмий даҳолардан бири ҳисобланган”.
Манба: Восточная Литература - библиотека текстов Средневековья