271

«SOTSIOLOGIYA» дарслиги

Социология фанига оид  янги «SOTSIOLOGIYA» дарслиги нашр этилди,  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Социология кафедраси профессор-ўқитувчилари унинг муаллиларидир.

Ушбу дарсликнинг яратилишига «Ижтимоий фикр» Республика  жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг “Социологик тадқиқотларнинг ахборот-математик таъминоти” бўлими етакчи мутахассиси Иван Валерьевич Решетников ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

Ушбу дарслик замонавий социология фанининг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда  давлат олий таълим стандартига мувофиқ тайёрланган.

Унда социологиянинг предмети ва усуллари тавсифи, ижтимоий тузилиш, ижтимоий гуруҳлар ва хулқ-атвор ҳақида маълумотлар берилган. Дарсликда социологиянинг асосий тушунчалари ва категориялари, уларни қўллаш соҳалари, янги социологик тушунчаларни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари очиб берилган. Назарий материал билан биргаликда кенг амалий материал берилган.

Кундалик ҳаётга йўналтирилган амалий топшириқлар ва кўплаб расмлар талабалар томонидан назарий материалларни яхшироқ ўзлаштиришга хизмат қилади.

Китоб жамият ривожланишининг умумий манзарасини акс эттиради, мантиқий равишда ягона тизимга боғланган асосий социологик тушунчаларни очиб беради.

Давлат тилида нашр етилган ушбу дарслик талабалар, ўқитувчилар ва турдош фанлар мутахассислари учун мўлжалланган. Бу социология фани ҳақида яхлит тасаввур олиш имкониятини беради, шунингдек унда социологиянинг турли соҳалари тўғрисида назарий ва эмпирик билимларни тақдим этилган.

Тўлиқ шарҳни юклаб олиш