27

Жорий йилнинг 28 январ куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Таъсисчиларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибига асосан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида​” 2019 йил 22 февралдаги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан 2024 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди ва муҳокама қилинди.

Таъсисчилар мажлисида Марказнинг 2025 йил учун иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тасдиқланди.