30.08.2023
471
ЎЗБЕКИСТОН: МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ
Кўп миллатли Ўзбекистон халқи Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўраётган бир пайтда "Ижтимоий фикр" РЖФЎМ томонидан жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди, унда фуқароларнинг мамлакат ва ҳар бир ўзбекистонликнинг ҳаётидаги ушбу муҳим давр ҳақидаги, қийинчиликлар ва ғалабалар, инқирозлар ва ютуқлар, омадсизликлар ва муваффақиятлар билан тўлган бутун давр ҳақидаги тасаввурлари аниқланди.
Тадқиқотда мамлакат фуқаролари Мустақиллик кунини қандай нишонлашлари, унга қандай мазмун-моҳият юклашлари, ўтмиш воқеалари сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли дастурларни амалга оширишда, миллатнинг маънавий тикланиши масалаларида қандай акс этаётгани ҳақидаги масала кўриб чиқилади.
Тадқиқотда мамлакатимизнинг барча минтақалари аҳолиси, эркаклар ва аёллар, барча миллат вакиллари, ёшлар, турли соҳаларда банд бўлган ўрта ва кекса ёшдаги фуқаролар иштирок этишди.