12.09.2026
7
ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЕТТИТА МИЛЛИЙ ДАСТУР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 11 сентябр куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида Ўзбекистоннинг яқин йилларга мўлжалланган еттита миллий дастурининг мазмун-моҳияти ва жамият тараққиётидаги аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур миллий дастурлар мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, инсон қадрини юксалтириш ҳамда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини аҳолининг ҳаётий эҳтиёжлари билан уйғунлаштиришга қаратилган. Уларда таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, экология, қонун устуворлиги, маҳалла институти ва миллатлараро тотувлик масалалари ягона стратегик мақсад доирасида мужассамлашган.

