292

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
ғояси асосидафуқаролик жамияти институтларининг маънавий-маърифий ва
тарғибот-ташвиқот лойиҳаларига давлат грантлари ажратиш учун қўшимча бешинчи танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

  1. “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Меҳр” дафтарларига киритилган шахсларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти даражасини яхшилашга кўмаклашиш.
  2. Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни кенгайтириш, аҳолида маънавий уйғоқлик ва ижтимоий масъуллика асосланган янгича дунёқарашни шакллантириш.
  3. Самарали ижтимоий шериклик асосида манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган шахсларга шарт-шароит ва имкониятлар яратиш.
  4. Кексалар, ногиронлар, оғир аҳволга тушиб қолган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр ва мурувват кўрсатишда давлат органларига кўмаклашиш.
  5. Маҳалла, қишлоқ ва овулларнинг ривожлантириш нуқталарини белгилашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларини йўлга қўйиш.
  6. Уй хўжалигини янги иш ўринлари яратишга ва даромадлар манбаига трансформациялаш.
  7. Ақл, илм-фан, интеллектуал салоҳият, билим ва тажрибани маҳаллаларнинг иқтисодий ривожлантириш нуқтаси ва ресурс манбасига айлантириш.
  8. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупция ҳолатларини олдини олишга қаратилган жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
  9. Аҳолининг тиббий маданиятини оширишда ва соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этишда жамоат ташкилотлари фаоллигини ошириш.
  10. Жамиятда ҳуқуқий ва ахлоқий савияни, мулоқот маданиятини юксалтириш, маънавий-маърифий, маданий-гуманитар соҳада инсонпарварлик руҳини кучайтириш.
  11. Халқ билан мулоқотда ҳамда жойлардаги муаммоларини тизимли ҳал қилишда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш.
  12. Нуронийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой тажрибаси, фойдали маслаҳатларини ёшларга чинакам тарбия мактаби сифатида сингдириш.
  13. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор” каби дастурлар ижросида фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати. 
  2. www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.
  4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
  5. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2021 йил 25 августидан -28 сентябригача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.