299

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
2021 йилда давлат органларнинг ижтимоий буюртманома лойиҳалари асосида
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаси танловини
ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Сўралаётган маблағ

(млн. сўм)

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

 

1.             

Устувор йўналиш: Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 29-сонли қарори.

Мақсад: Имконияти чекланган болаларни табиат билан узвийлигини таъминлаш.

Вазифа: Табиатни ўрганиш инсон камолотининг муҳим омилларидан бири эканлигини англаш ва табиатдаги ҳодисаларнинг таъсири ҳақидаги билим-кўникмаларни мустаҳкамлаш.

100,0

 

2.             

Устувор йўналиш: Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалаларида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш

Асос: 2019 йил 17 апрелдаги “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4291-сонли қарор

Мақсад: Чиқиндиларни бошқариш масаласида аҳоли хабардорлигини ва индивидуал масъулиятини ошириш

Вазифа: Чиқиндиларни алоҳида саралаш маданиятини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш юзасидан хабардорлигини ошириш ва тарғиб қилиш.

400,0

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

 

3.             

Устувор йўналиш: Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш

Асос: 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли фармон

Мақсад: Оммавий ахборот воситалари ва блогерларни коррупцияга қарши курашиш соҳасига кенг жалб этиш.

Вазифа: Коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналист ва блогерларнинг журналистик суриштирувларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

200,0

 

4.             

Устувор йўналиш: Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Асос:2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли фармон

Мақсад: Коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш.

Вазифа: Бутун республика бўйлаб фуқаролар ўртасида коррупциянинг ҳаётга таъсирини баҳолаш, ҳудудлар ва соҳалар бўйича коррупция даражаси, сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш.

300,0

 

 

Жами 4 та лойиҳа

1 000,0

 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлиги;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий, кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

  1. Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Жамоат фондининг fondngo.uz расмий веб сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2021 йил 25 августидан 28 сентябригача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.