308

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялашда ҳамда
бандлигини таъминлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш” мавзусида
давлат грантларини ажратиш учун учинчи танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

  1. Манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшларни чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлишига кўмаклашиш.
  2. Ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш.
  3. Буюк аждодларимизнинг ватанпарварлик ва тараққийпарварлик тўғрисидаги бой маънавий-маърифий меросини ёшлар онгига сингдириш.
  4. Манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшларни “Беш муҳим ташаббус” доирасида ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш.
  5. Учинчи Ренессанс ғоясининг мазмун моҳиятини аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшлар тафаккурига сингдириш.
  6. “Ёшлар” ва “Меҳр” дафтарига киритилган ёшларнинг ҳуқуқий онги, маданияти ва инсон ҳуқуқлари борасидаги билимларини юксалтириш.
  7. Нотинч, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларини, уюшмаган, тарбияси оғир ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.
  8. Чекка ва чегара ҳудудлардаги маҳалла, овул, таълим муассасаларида
    ва жамоат ташкилотларида ёшларнинг маънан ва жисмонан етук инсон бўлиб камол топишига кўмаклашиш.
  9. Ёшлар ўртасида эрта никоҳ, эрта туғруқни олдини олиш, оиланинг муқаддас қадриятларини уларнинг тафаккурига сингдириш.
  10. Муқаддам судланган, уюшмаган, тарбияси оғир ёшларнинг жамиятга қайта ижтимоий интеграциясига кўмаклашиш.
  11. Ногирон, уюшмаган, тарбияси оғир, кам таъминланган, чин етим ёшларнинг қайта касбга тайёрлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлаш.
  12. Турли ҳуқуқбузарликларга мойил ёшларни, вояга етмаганларни маънавий-маърифий, аҳлоқий тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш.

 

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати. 
  2. www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.
  4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
  5. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2021 йил 25 августидан -28 сентябригача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.