19.12.2020
337
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.
“Тараққиёт стратегияси” марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган Парламент комиссияси 8-йиғилишининг кун тартиби бўйича “Тараққиёт стратегияси” маркази, ЎзННТМА Кенгаши, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, Ўзбекистонда ШҲТ халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси фаолиятлари бўйича ҳисоботлар берилди.
Ушбу йиғилишда “Ижтимоий фикр” Маркази директори Н.Х.Рахимова томонидан давлат субсидияси доирасида Марказ фаолияти юзасидан ҳисобот тақдим қилинди.
Мазкур Парламент комиссиясининг асосий вазифалари фуқаролик жамияти институтлари, мустақил нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, долзарб ижтимоий, иқтисодий, гуманитар муаммоларни ҳал қилишда уларнинг фаол иштирок этишига қаратилган дастурларни амалга оширишдир.