406

Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмасига асосан нашр этилган китобларнинг тақдимоти ўтказилди

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмасига асосан нашр этилган беш жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», «Давлат тилида иш юритиш» (лотин ёзувида) китобларининг тақдимоти ўтказилди.
Директор маслаҳатчиси У.А.Абдумаликова тақдимот иштирокчиларини ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингга яқин сўз ва сўз бирикмаларини ўз ичига олган изоҳли луғат ва давлат тилида иш юритиш қўлланмаси ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.
Марказ ходимлари Департамент томонидан беғараз ажратилган ушбу китоблардан ташкилот кутубхонасида фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.