549

"Ижтимой фикр" Марказининг тадқиқот гуруҳи кўп йиллардан буён мунтазам равишда бутун мамлакат бўйлаб ижтимоий сўровлар ўтказиб келмоқда. Марказ ўзининг 20 йилдан ортиқ фаолияти давомида социология фанида келтирилган турли усуллардан фойдаланган ҳолда 600 дан ортиқ комплекс тадқиқотларни амалга оширди.

Марказ фаолиятидаги энг устувор масалалардан бири бу Марказнинг барча мутахассисларининг юқори профессионаллигидир. Ўз мутахассисларининг малакасини, билим ва кўникмаларини тасдиқлаш ва янада самарадорлигини ошириш мақсадида Марказ махсус малака комиссияси ҳар йили ходимларининг касбий тайёргарлиги текширувини ташкил қилиб келмоқда.

Марказнинг махсус малака комиссияси томонидан 2021 йил 6 - 12 январ кунлари ўтказиладиган йиллик текширув доирасида Марказ интервьюерларининг иш жараёнида улар томонидан олинган тажриба ва билимлари баҳоланди. 

Малака комиссияси аъзолари қаторига қуйдагилар киради:

М.Хаджимухамедов -  Комиссия раиси ( «Ижтимоий фикр» Марказининг ижрочи директори)

У.Абдумаликова     -  Раис ўринбосари («Ижтимоий фикр» Маркази директори маслаҳатчиси)

В.Алексеева     -  «Ижтимоий фикр» Марказининг директор ўринбосари

У.Зуннунов      -   Марказнинг матбуот хизмати раҳбари

И.Бокун           -    Бўлим бошлиғи

М.Сеитов   -        Тезкор тадқиқот бўлими бошлиғи

Л.Ким             -       Ходимлар билан ишлаш хизмати раҳбари

 

Умуман олганда, тайёрланган саволлар, интервьюерларнинг профессионал малакасини аниқлашга, ходимнинг билим, кўникма, касбий маҳорат ва иш тажрибаси даражасини белгилашга қаратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларини билиш, Марказ фаолиятидаги касбий йўналишнинг ўзига хос хусусиятлари, ходимларнинг шахсий ривожланиши ва ўзини ўзи англашига оид саволлар берилди.

Интервьюерларнинг касбий тайёргарлиги аттестациянинг якуний натижалари ходимларнинг касбий ўсиши, энг малакали мутахассисларнинг кадрлар захирасини шакллантириш, шунингдек уларнинг лавозимларига қўйилган талабларга мувофиқ малака ошириш учун қўшимча рағбатлантиришни яратишга хизмат қилади.