30.01.2021
419
Буюклар руҳи барҳаёт
“Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади”
Ш.Ш.Мирзиёев.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар йили 30 январь Ўзбекистонда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун сифатида нишонланиб келинмоқда. Биринчи президентимиз хотирасини улуғлаш, унинг номини абадийлаштириш ва ёш авлод вакилларида ҳурмат, эҳтиром туйғуларини шакллантириш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилинади.
Шахсан давлатимиз раҳбари — Ш.Ш.Мирзиёевнинг ҳар йили устози ҳайкали пойига гулчамбар қўйиши, Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига кўрсатилган юксак ҳурматнинг ифодасидир.
Узоқ йиллар аждодлар орзу қилган мустақилликнинг илк пойдеворини қўйган ва унинг тараққий этишида жасорат ва жонбозлик кўрсатган, бутун дунёда ўз ўрни ва ўз сўзига эга бўлган давлатга айлантирган буюк шахснинг хотираси барҳаётдир!
Доно сиёсатчи, моҳир давлат арбоби Ислом Каримов ҳозир ҳаёт бўлганларида 83 ёшни қарши олган бўлар эдилар.