377

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлашга бағишлаб ўтказилган аноним интернет сўров натижалари ТАҲЛИЛИ

Жорий йилнинг 4 февраль куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг расмий каналида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб интернет сўрови ўтказилди. Сўров давомида 5 кун ичида 18 минг 800 дан ортиқ обуначилар сўровни кўриб, шундан 6682 нафари бевосита иштирок этган.

Алишер Навоийнинг бой адабий мероси мисолида ўзбек адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш масалаларига ҳукумат даражасида катта аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2020 йилнинг 19 октябрида қабул қилинган қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ижтимоий фикр” Марказининг расмий телеграм канали обуначилари орасида ўтказилган сўров (савол қуйида келтирилган) натижаларига кўра, мамлакатимизда яшовчи кўпчилик фуқароларнинг Навоий ижодиётига нисбатан қизиқиши юқори даражада эканлиги аниқланди.

Алишер Навоий ижодида юксак чўққини эгаллаган "Хамса" асаридан ўрин олган 5 та машҳур достонлар номи тўғри келтирилган кетма-кетликни аниқланг.

----------------------------------------------------------------------------------------------

Определите последовательность, в которой правильно названы 5 известных былин из произведения "Хамса" Алишера Навои.

  • "Ҳайрат ул-аброр", "Лайли ва Мажнун", "Фарҳод ва Ширин", "Сабъаи сайёр", "Садди Искандарий"
  • "Ҳайрат ул-аброр", "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи сайёр", "Садди Искандарий"
  • "Ҳайрат ул-аброр", "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Садди Искандарий", "Сабъаи сайёр"

 

Ўтказилган онлайн сўровда 6682 нафар интернет фойдаланувчилари иштирок этган ва қатнашчиларнинг 55 % - 3675 нафари Навоий ижодиёти билан яқиндан таниш эканлигини ўз жавоблари орқали ифодалашган.

Сўровда иштирок этган интернет фойдаланувчиларининг 31% - 2071 нафари буюк мутафаккир, жамият ва давлат арбоби, юксак инсоний фазилатлар тарғиботчисига ўз ҳурматларини жавоблари орқали билдиришган. Қолган 14% - 910 нафар интернет фойдаланувчилари ўзларини Навоий ижодиётига бефарқ эмасликларини кўрсатишган.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, Навоий асарларида тараннум этилган миллий ва умуминсоний ғоялар, юксак инсоний фазилатлар ҳам долзарб аҳамиятга эга эканлигини кўришимиз мумкин.

Маълумот учун “Хамса” асаридан ўрин олган достонлар ёзилган саналар:

  1. "Ҳайрат ул-аброр" (1483 й)
  2. "Фарҳод ва Ширин" ( 1484 й)
  3. "Лайли ва Мажнун" (1484 й)
  4. "Сабъаи сайёр" (1484 й)
  5. "Садди Искандарий" (1485 й)