21.03.2021
389
Наврўзи олам муборак!
Азиз ҳамюртлар, ҳурматли ҳамкасблар, илм йўлида заҳмат чекаётган қадрдонлар, барчангизга уч минг йилдан зиёдроқ тарихга эга бўлган, умумбашарий қадриятларни ўзида акс эттирган шарқона янги йил – янгиланиш, покланиш, эзгулик ва бағрикенглик байрами Наврўз муборак! Эзгулик ва саҳоватга йўғрилган, хайру-саҳоват, меҳр-оқибат, ёшариш байрамида кўнгилларингиз бахту-қувончга тўлсин. Тинч ва осойишта юртимизга кўз тегмасин.Қалбларда иймон, дилларда шукроналик ҳисларини чуқур англаган ҳолда, барчангизни яна бир бор Наврўз байрами билан муборакбод этамиз.
Наврўз байрами арафасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази «НАВРЎЗ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИНГ ФИКРИ: ТАСАВВУРЛАР, УМИДЛАР, КАЙФИЯТЛАР» мавзусида телефон сўрови ўтказди.Тадқиқотда республиканинг барча минтақалари аҳолиси, 18 ёш ва ундан катта ёшдаги эркак ва аёллар, шаҳарликлар ва қишлоқ аҳолиси, турли миллатлар ва аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари, ҳар хил соҳа ва тармоқларда ишловчилар иштирок этдилар.