09.04.2021
372
"Жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, амалиёт, методология" доимий илмий-амалий семинари доирасида "ИЖТИМОИЙ ФИКР" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда буюк давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган "Амир Темур - Иккинчи Уйғониш даврининг яратувчиси" мавзусидаги маданий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда Амир Темур халқаро жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари, Темурийлар давлат музейи илмий ходими, Ўзбекистон маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси - Ҳайитов Тўлқин Мингбоевич (Тўлқин Хайит) "Амир Темур - Иккинчи Уйғониш даврининг яратувчиси" мавзули маърузаси билан қатнашди.
Шунингдек, тадбирда "Ижтимой Фикр" РЖФО’М ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва давлат тилини ривожлантириш бўлими томонидан беғараз янги китоблар топширилди.