429

2021 йил 5 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ижтимоий фанлар факультети “Ижтимоий иш” кафедраси томонидан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамкорлигида “Ижтимоий ишнинг ривожланиши ва глобал муаммолар” мавзусида хорижий иштирокчилар билан республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

 Конференция ишида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси, UNICEF, UNODIC, Германиянинг Тожикистондаги ваколатхонаси вакиллари, амалиётчи мутахассислар, тадқиқотчилар, докторантлар, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Гулистон давлат университетлари ва Тожикистон давлат университети магистрантлари ҳамда талабалари иштирок этдилар.

Конференцияда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, социология йўналиши бўйича фалсафа доктори (Phd), доцент В.С.Алексеева “Ижтимоий муаммолар ва COVID-19 пандемиясининг оқибатлари (социологик сўровлар натижалари асосида)” мавзусидаги маъруза билан чиқди. У ўз маърузасида аҳоли ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва социологик тадқиқотлар ўтказишнинг долзарблигини қайд этди.