366

Болалар - ҳар бир инсон ҳаётини қувонч ва бахтга лиммо-лим тўлдиргувчи мўъжизалар тимсоли, ҳаётимиздаги улкан бахтнинг жажжи нишоналаридир.

Дунёда инсон нигоҳини яшнатиб юборадиган нарсалар ичида энг яхшиси ва чиройлиси – бу  болалар табассуми. Ушбу табассумга йўғрилган беғуборлик ва ишонч ҳатто энг қаттиқ қаҳрлару музлаган юракларни ҳам эритиб юборади. Болалар – бу табиат мўъжизаси, болалик эса эса исталган инсон ҳаётидаги энг унутилмас, сеҳрли ва бетакрор лаҳзалар макони.

 Бас, шундай экан, дунёдаги ҳар бир бола сеҳр ва улуғворликка тўла дунёда улғайишга, ўзини меҳр-муҳаббат оғушида ва яқинлари ҳимоясида ҳис қилишга муносибдир. Негаки, болалар жонажон мамлакатимизнинг, бепоён дунёнинг, улкан она сайёрамизнинг келажаги ҳисобланади.   

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ҳаётимизнинг гуллари бўлмиш барча болаларга соғлом ҳаёт ва бахтга тўлиқ, беташвиш болалик дамларини тилайди. Болалар табассуми Сайёрамизни нурга тўлдирсин, токи бу ёғдуда ҳар бир болакай бахтли ва соғлом ҳамда баркамол инсон бўлиб улғайсин!

Байрамингиз билан, азиз болажонлар!