420

  2021 йил З1 май куни соат 16:00 да (Тошкент вақти бўйича), онлайн-шаклда (Zoom), «Ўзбекистонда социологик тадқиқотларни янада ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари», мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ўзбекистон Социологлар ассоциацияси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси конференция ташкилотчилари бўлишди. Конференцияда мамлакатимиз ва халқаро илмий-тадқиқот ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.

  Конференцияда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Комилжон Каримов, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори Баҳром Мирқосимов, «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Нигина Раҳимова, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Камолиддин Эшонхўжаев кириш нутқи сўзладилар.

  Қуйидагилар конференция спикерлари бўлишди: Калифорния университети профессори, социолог Виктор Агажанян (Лос-Анжелес, АҚШ), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов (Тошкент, Ўзбекистон), «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директорининг амалий тадқиқотлар бўйича ўринбосари-ижрочи директори Марат Хаджимухамедов (Тошкент, Ўзбекистон) ва ИФПРИ Марказий Осиё бўйича дастурлари илмий ходими ва раҳбари Комилжон Акрамов (Вашингтон, АҚШ).

  Конференция якунлари бўйича хорижий социологлар ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда социологик тадқиқотлар методологиясини такомиллаштириш юзасидан олимлар, мутахассислар ўртасида фикр-мулоҳазалар ва амалий таклифлар алмашинилди.