21.06.2021
408
Мамлакат электрон оммавий ахборот воситаларининг “Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари” мавзусидаги мақолалари контент - таҳлили
Коррупция ҳокимиятга эга бўлган шахс ёки ташкилот томонидан одатда ноқонуний фойда олиш учун ноҳалол ёки жиноий фаолиятни амалга ошириш шакли ҳисобланади ва камомад, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, фирибгарлик, алдов, қариндош-уруғчилик ва тил бириктириш каби кўринишларда намоён бўлади.
Майда, йирик ва тизимли коррупция коррупция кўламининг асосий учта ҳажми ҳисобланади.
“Қонуннинг устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги” – ушбу тезис давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан 2021 йил 28 май куни Ўзбекистонда кўп қаватли уй-жойларни қуриш ва уларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир неча бор янгради.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази матбуот хизматининг мониторинг гуруҳи томонидан “Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари” мавзусида контент-таҳлил тадқиқоти ўтказилди. Тадқиқотнинг мақсади тадқиқот классификатори йўналишлари бўйича эълон қилинган мақолаларнинг миқдорий кўрсаткичлари ва мазмун-моҳияти тавсифини аниқлаш бўлиб, у калит сўзлар ва тушунчалар асосида тузилди.
Тадқиқот материаллари билан тўла танишиш учун ушбу ҳаволани босинг: ТАДҚИҚОТ