14.09.2021
350
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан жорий йилнинг февраль ойида 2021-2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси тасдиқланган эди. Концепция аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларига жалб қилинган Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва бошқалар томонидан БМТнинг Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш бўйича Ҳамкорлик дастури кўмагида тайёрланди.
«Аҳолининг ижтимоий ҳимояси» тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида хабардорлик даражасини, шунингдек, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ўзгаришлардан қилинаётган умидларни ўрганиш мақсадида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази «Фуқаролар аҳолининг ижтимоий ҳимояси тўғрисида: ҳолати, умидлар ва истиқболлар» мавзусида телефон сўрови ўтказмоқда.