426

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Ўзбекистон: жамоатчилик фикри - 2021” мавзусида комплекс социологик тадқиқот ўтказишни бошлади. Унда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳақида фуқароларнинг фикри ўрганилади, ўзбекистонликларнинг ижтимоий кайфияти ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг асосий соҳаларида эришилган натижалардан аҳолининг қониқиш даражаси аниқланади.
Жамоатчилик фикрининг комплекс сўрови бевосита юзма-юз сўров, телефон сўрови ва Интернет тармоғида ўтказиладиган сўровлар планшет орқали амалга оширилади.