300

Х Халқаро Грушин социологик конференцияси доирасида «“COVID – 19” коронавирус пандемияси даврида олий таълим муассасаларида масофавий таълим: хатарлар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро давра суҳбати.

 

2020 йил 13 ноябрь куни “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази ва Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (БРЖФЎМ, Россия) томонидан Санкт-Петербург Олий иқтисодиёт мактаби ва Миллий тадқиқот университети билан биргаликда Х Халқаро Грушин социологик конференцияси доирасида «“COVID – 19” коронавирус пандемияси даврида олий таълим муассасаларида масофавий таълим: хатарлар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро давра суҳбати ўтказилади.

 Мазкур йиғилишнинг кун тартиби Ўзбекистон ва Россия олий ўқув юртларида масофавий таълимни жорий этиш, тажриба алмашиш ва мамлакатларимизда online-таълимни ривожлантириш юзасидан аниқ тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланган.

 2018 йил 16 ноябрда “Ижтимоий фикр” Маркази билан Бутунроссия Маркази (БЖФЎМ, Россия) ўртасида бандларининг бирида тадқиқотларнинг қўшма йўналишлари – янги инновацион тадқиқот усулларини ишлаб чиқиш борасидаги ҳаракатлар, илғор тадқиқот усулларини ривожлантириш ва қўллаш бўйича тажриба алмашишни назарда тутувчи Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

 Конференция иштирокчиларининг эътиборига қуйидаги мавзулар бўйича маърузалар ҳавола этилади:

  • Оnline-таълим контекстида талабаларнинг руҳий хотиржамлиги;
  • Масофавий таълим: муаммоли соҳа;
  • Онлайн-таълимдан оммавий фойдаланиш йўлидаги тўсиқлар ва

рағбатлантирувчи омиллар;

  • “COVID-19” карантини даврида олий таълим муассасаларида

масофавий таълим (Ўзбекистон тажрибаси);

  • Карантинда ўқиш: россиялик талабалар масофавий таълим ҳақида.

 

Давра суҳбати маърузачилари нутқларининг якунлари бўйича тақдим этилган мавзулар бўйича мунозаралар ўтказилади. Конференция ишида социология соҳасида фаолият юритаётган етакчи олим ва мутахассислар, ўқитувчилар, талабалар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг турли ОАВ вакиллари иштирок этади.

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ДАСТУРИ

1445 - 1500

РЎЙХАТГА ОЛИШ

1500 - 1510

ОЧИЛИШ  (саломлашув)

 

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Бош директори маслаҳатчиси, с.ф.н. Михайлова Е.А.

 

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази Директори,  и.ф.д.  Рахимова Н.Х.

1510 – 1625

МАЪРУЗАЛАР

 

"Талабалар томонидан масофавий таълимни қабул қилиниши: локдаун тажрибаси"

Михайлова Е.А. - с.ф.н., БЖФЎМ Бош директор маслаҳатчиси

1510 – 1525

«Оnline-таълим контекстида талабаларнинг руҳий хотиржамлиги»

Карамян М.Х. - псих.ф.д, «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ таҳлилчиси

1525 – 1540

«Масофавий таълим: муаммоли соҳа»

Фирсов А. - «Платформа» ижтимоий лойиҳалаштириш маркази асосчиси, РАСО социология қўмитаси

1540 – 1555

«Онлайн-таълимдан оммавий фойдаланиш йўлидаги тўсиқлар ва рағбатлантирувчи омиллар»

Ермоленко Ю. - IFORS ривожлантириш директори

1555 – 1610

«“COVID-19” карантини даврида олий таълим муассасаларида масофавий таълим (Ўзбекистон тажрибаси)»

Садыков Т.О.- «Ижтимоий фикр» РЖФЎМ «ОАВ ва фуқаролар мурожаатлари мониторинги» бўлими катта илмий ходими

1610 – 1625

«Карантинда ўқиш: россиялик талабалар масофавий таълим ҳақида»

Чернова Ж. - доцент, социология фанлари номзоди, НИУ-ВШЭ СПб

Шпаковская Л. - доцент, социология фанлари номзоди, НИУ-ВШЭ СПб

1625 – 1700

МУНОЗАРАЛАР

17 00– 1715

ЯКУН ЯСАШ

БАТАФСИЛ БЖФЎМ РАСМИЙ САЙТИДА