362

Азиз ватандошлар!

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барчангизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллиги байрами билан қизғин ва самимий табриклайди!
Ўзбекистон Конституцияси шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.
Юртимиз доимо тинч, халқимиз ҳаёти фаровон ва мамлакат келажаги нурафшон бўлсин! Конституцияга ва қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳар биримизнинг ҳаёт ва фаолият тарзимизга айлансин!


“Ижтимоий фикр” республика
жамоатчилик фикрини ўрганиш
Маркази