18.09.2020
309
Рақамли иқтисодиётга ўтиш замон талаби ва Ўзбекистонни яқин йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Янги авлод рақамли технологиялари – сунъий интеллект, робототехника, интернет, симсиз алоқа технологиялари ва бошқаларнинг пайдо бўлиши туфайли охирги вақтда бизнес ва ижтимоий соҳадаги фаолият моделларини ўзгартиришнинг навбатдаги тўлқини авж олмоқда. Яқин келажакда айнан янги рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш рақамлаштириш учун инфратузилма ва ҳуқуқий муҳитни шакллантирувчи бутун мамлакатларнинг ҳам, алоҳида компанияларнинг ҳам халқаро рақобатбардошлигини белгилаб беради.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг устувор йўналишларини амалга ошириш доирасида "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да фуқароларнинг турмуш сифатини яхшилаш учун барча соҳаларга инновацион ечимлар, ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни жорий этиш чора-тадбирларини изчил ва жадал амалга ошириш белгиланган.
Ушбу мақсадда ва мамлакатда бошланган рақамли иқтисодиётнинг ривожлантирилиши ҳамда янги технологияларнинг жорий этилишини назарда тутувчи илмий ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш ишларини рағбатлантириш учун жорий йил 17 сентябрь куни «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: усуллар, назария, амалиёт» мавзусидаги доимий амал қилувчи илмий-амалий семинар доирасида “Жамиятни рақамли жадаллаштириш: социологик нуқтаи назар” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ташкил этилди.Семинарда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси илмий социологик ҳамжамиятининг етакчи вакиллари, жамоатчилик фикрини ўрганиш соҳасидаги мутахассислар, шу жумладан: Ўзбекистон Фанлар академияси Вице-президенти, тарих фанлари доктори Б.А.Абдуҳалимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Илмий кенгашининг раиси, «Бошқарув социологияси ва психологияси» кафедраси мудири, социология фанлари доктори, профессор М.Б.Бекмуродов, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази (РЖФЎМ) директори, иқтисодиёт фанлари доктори Н.Х.Раҳимова, Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси, «Социологические исследования» ("Социологик тадқиқотлар") журнали таҳрир кенгаши раиси, Россия Гуманитар университети социология кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ж.Т.Тошченко, Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси, Россия Фанлар академияси Федерал илмий-тадқиқот социологик маркази (ФНИСЦ РАН) директорининг илмий ва илмий-таълим ишларини мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари, социология фанлари доктори М.Ф.Черниш, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиалининг Фан ва инновациялар бўйича кенгаши раиси, "Меҳнат иқтисодиёти ва бошқарув" кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Н.К.Зокирова, Санкт-Петербург давлат университети “Иқтисодий социология” кафедраси доценти, социология фанлари доктори Л.А.Лебединцева, "Ижтимоий фикр" РЖФЎМ ижрочи директори М.К.Хажимухамедов, "Ижтимоий фикр" РЖФЎМ директорининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент В.С.Алексеева, М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси доценти, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.А.Абдухалилов ва бошқалар иштирок этишди.
Илмий-амалий семинар якунларига кўра, АКТнинг жамият ва фуқароларга таъсирини янада ўрганишга, интернет технологияларининг давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига, давлат органлари ва ташкилотларининг ишига кириб боришининг ижобий ва салбий оқибатларини аниқлашга, замонавий жамиятнинг кўлами ва тарқалиш тезлигига кўра мислсиз илмий-техник инновациялар натижаларига айланиб бораётган энг муҳим хусусиятларини аниқлашга қаратилган бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди. Семинар ишида социология соҳасидаги ёш тадқиқотчилар ва мутахассислар иштирок этишди. Илмий-амалий семинарнинг ўтказилиши натижасида иштирокчилар рақамлаштиришнинг назарий ва амалий масалалари, шу жумладан, рақамли технологияларнинг аҳоли турмушининг сифатига таъсири, давлат ва жамиятда АКТ таъсири остида юзага келаётган ўзгаришлар, фуқароларнинг рақамлаштириш жараёнларига жалб этилганлиги масалалари, шунингдек, рақамли социологиянинг назарий-услубий асослари борасидаги ўз маҳорати даражасини оширишди.Мавзунинг долзарблигини ва жамиятнинг рақамли технологияларга бўлган қизиқишини доимий равишда ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда "Ижтимоий фикр" РЖФЎМ социология соҳасидаги инновацион дастурларни амалга оширишдаги бевосита тажрибаси илмий жамоатчилик томонидан тан олинган маҳаллий ва хорижий экспертлар ва маърузачиларни жалб этган ҳолда илмий-амалий семинарлар ўтказишни давом эттиришни режалаштирмоқда.Семинар 2020 йилнинг 17 сентябрь куни соат 12.00 дан бошлаб (GМТ +5) «Zoom» платформаси базасида онлайн режимда ўтказилди.