418

Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ғурур ва фахримиз тимсолидир.

«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда ўтказилган навбатдан ташқари   VII сессиясида қабул қилинган.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистоннинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. Мовий, яшил, оқ ва қизил ранглар билан безалган байроқда  12та юлдуз ва ярим ой порлайди.

Ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.

Байроғимиз 1992 йилнинг 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади. Мана, қарийб йигирма тўққиз йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳон аро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.

Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.

Миллат байроғи. У жондек азиз, нондек мўътабар.