365

Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқининг буюк мутафаккири, ўзбек адабий  тилининг асосчиси, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 579  йиллиги  ва шоҳ ҳамда шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 537 йиллиги олдидан мамлакат фуқароларининг маънавиятимиз сарчашмаларини билиш даражасини ўрганиш.

 Жамоатчилик фикри сўрови 2020 йил 6-11 февраль кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги респондентлар ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатдаги барча стационар ва мобил телефон алоқаси абонентлари орасидан танлаб олинган жами 550 нафар респондентлар сўралди.

Маълумот Марказ мутахассислари тайёрлаган ягона андазавий саволнома бўйича телефон сўрови ўтказиш орқали йиғилди.