09.03.2020
307
Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон фуқароларининг COVID-19 коронавирус инфекцияси тўғрисидаги хабардорлик даражаси ва унга муносабатини ўрганиш.
Жамоатчилик фикри сўрови 2020 йил 26 февраль – 2 март кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги респондентлар ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатдаги барча стационар ва мобил телефон алоқаси абонентлари орасидан танлаб олинган жами 488 нафар респондентлар сўралди.
Маълумот Марказ мутахассислари тайёрлаган ягона андазавий саволнома бўйича телефон сўрови ўтказиш орқали йиғилди.
Телефон сўрови 45,7% сўралган фуқаролар COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида, инфекциянинг юқиш йўллари ва ундан ҳимояланиш усулларидан хабардорлигини кўрсатди.