383

Мамлакатда 2021 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Электорал маданият: Ўзбекистонда 2021 йилдаги демократик сайловларнинг тамойиллари ва мезонлари» мавзусида контент-таҳлилнинг социологик усули асосида мамлакат электрон оммавий ахборот воситалари веб-сайтларидаги мақолалар мониторинги ўтказилди.
Танловга фойдаланувчилар ўртасида машҳур бўлган Миллий домендаги “Prezident.uz”, “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Daryo.uz” ва “Qalampir.uz” интернет-нашрлар кирди.
Умуман ресурсларнинг машҳурлиги ва нуфузи, шунингдек, аудиторияга таъсир қилишга, жамоатчилик фикрини шакллантиришга қодирлиги танлашдаги асосий мезон бўлди.

1-расм. Ахборот материалларининг манбалар бўйича улуши нисбати
1-расмдан кўриниб турганидек, тадқиқот даврида танланган интернет-нашрлар ўртасида тадқиқот мавзуси бўйича энг кўп ахборот-таҳлилий материаллар қуйидаги интернет-нашрларда эълон қилинди: “Uzа.uz” (402 та), “Kun.uz” (131 та), “Yuz.uz” (105 та), “Xs.uz” (97 та), улар танланган мақолалар умумий ҳажмининг 86,5%ини ташкил қилади ёки 850 та мақоладан иборатдир.
Мақолалар мазмуни таҳлилининиг аниқлашича, материаллар умумий сонидаги 430 мақола ахорот ва 420 мақола таҳлилий мазмунга эгадир. Маълумотларнинг кўрсатишича, тадқиқот ўтказиш пайтида танланган материалларни (850 та) икки миллион уч юз йигирма етти мингдан (2327856 кўриш) ортиқ фойдаланувчилар кўришган (қаранг: 2-расм).

2-расм. Тадқиқ қилинаётган мавзу бўйича мақолаларнинг мазмуни ва кўришларнинг умумий сони
Мақолаларни танлаш ва таҳлил қилиш 3-расмда берилган классификатор йўналишлари бўйича амалга оширилди ва тизимлаштирилди.


3-расм. Классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг умумий сони
Ахборот материаллари қуйидаги асосий соҳалар бўйича жамланди: «Сиёсат», «Ҳуқуқ», «Жамият», «Фан ва таълим», «Соғлиқни сақлаш», «Маданият», «Спорт», «Технологиялар» ва «Иқтисодиёт» (қаранг: 4-расм).


4-расм. Тадқиқот соҳалари бўйича танланган мақолаларнинг нисбати

Диаграммадан кўриниб турганидек, мақолаларнинг энг кўп сони «Жамият» (525 та) ва «Сиёсат» (302 та) соҳаларига тўғри келади. Тадқиқот соҳалари бўйича мақолаларнинг улуши қуйидаги тарзда тақсимланди:
Основной массив публикаций в сфере «Жамията» соҳасидаги мақолаларнинг асосий қисми Марказий сайлов комиссиясининг мамлакатда барча демократик тамойиллар ва меъёрларга жавоб берувчи муносиб сайлов ўтказиш бўйича фаолиятига (34,6%), Ўзбекистон Респуболикаси Президентлигига номзодларнинг ижтимоий йўналтирилган сиёсатига (18%) ва давлат Раҳбари лавозимига бўладиган сайловда иштирок этувчи номзодларнинг сайловолди ташвиқотига тўғри келади (15,8%).

«Сиёсат» соҳасида мақолаларнинг асосий улуш мамлакат Президенти лавозимига бўладиган сайловда иштирок этувчи номзодларнинг сайловолди ташвиқотига тўғри келади.


5-расм. Тадқиқот соҳалари (жамият, сиёсат) бўйича классификатор йўналишларида танланган мақолалар нисбати

6-расм. Мақолалар умумий сонининг ойлар бўйича нисбати

7-расм. Тадқиқот ойлари бўйича мақолалар эълон қилиш фаоллиги
Хулосалар.
Муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида «Электорал маданият: Ўзбекистонда 2021 йилдаги демократик сайловларнинг тамойиллари ва мезонлари» тадқиқот мавзусида ўтказилган веб-сайтлар контент-таҳлилидан кўриниб туришича, электрон оммавий ахборот воситаларидаги ахборот-таҳлилий материалларнинг катта қисмида бўлажак сайловлар даврида мамлакатда ўтказилаётган электорал сиёсатнинг долзарб воқеалари ёритилмоқда, бу миллий сайлов қонунчилигида белгиланган умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва демократик тамойилларга мувофиқ келувчи очиқлик ва шаффофликнинг тасдиғи ҳисобланади.
Электрон ОАВлар медиа-базасини ўрганиш доирасида амалга оширилган веб-сайтлар мониторингининг кўрсатишича, мамлакатда меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг ва 2019 йил 25 июндаги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ва МИКнинг 2021 йил 14 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик бўйича асосий тадбилар дастурининг асосий қоидаларини амалга оширишга қаратилган мажмуавий, тизимли иш олиб борилмоқда.
Тадқиқот натижаларининг далолат беришича, контент-таҳлилда танланган интернет-нашрларда жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 850 та мақола эълон қилинган, уларнинг 430 таси ахборот ва 420 таси таҳлилий мазмунга эга ҳисобланади.
Ўтказилган ҳисоб-китобларга мувофиқ, мақолалар умумий сонининг 96,8%и ижобий руҳдаги материаллар тоифасига киради. Ҳисобот даврида салбий мазмундаги материаллар улуши 3,2%ни ташкил қилади.
Классификатор йўналишлари бўйича кўрсатилган даврда энг кўп сондаги ахборот материаллари қиёсий таҳлилининг кўрсатишича, «Жамият» соҳасидаги мақолаларнинг энг кўп сони Маарказий сайлов комиссиясининг барча демократи тамойилларга ва меъёрларга жавоб берувчи муносиб сайловларни ўтказиш бўйича фаолиятига (34,6%), Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ижтимоий йўналтирилган сиёсатига (18%) ва давлат Раҳбари лавозимига бўлажак сайловларда иштирок этувчи номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ёритишга тўғри келади (15,8%). Мақолаларнинг кўплиги ва ҳажми бўйича «Сиёсат» соҳаси кейинги ўринда келади, ундаги мақолаларнинг асосий улуши мамлакат Президенти лавозимига бўлажак сайловларда иштирок этувчи номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ёритишга тўғри келади (66,7%) (5-расм).
Жлекторал сиёсатни ва фаолликни ёритувчи интернет-маконидаги ахборот-таҳлилий материалларнинг кўрсатишича, классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг энг кўп сони иштирокчи номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари томонидан ўтказилаётган сайловолди ташвиқот сиёсати (34,1%), давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда Марказий сайлов комиссияси фаолиятида демократик стандартлар асосида сайловга муносиб тайёргарлик кўришни таъминлаш бўйича ўтказилаётган изчил ва тизимли ишга (26,2%) ва Ўзбекистн Республикаси Президентлигига номзодларнинг ижтимоитй-йўналтирилган сиёсатига (13,1%) тегишлидир.
Таъкидлаш жоизки, ҳисоблаш пайтида тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган ахборот материалларини кўриб чиқишларнинг умумий сони 2.3 миллионлик белгидан ошди, аммо мақолалар сони фойдаланувчиар томонидан кўрилган сонга бевосита боғлиқ эмас. Масалан, “Kun.uz” веб-сайтини фойдаланувчилар томонидан кўришлар сони “Xs.uz” веб-сайтини кўрувчилар сонидан 82,6 марта кўпдир, “Xs.uz” веб-сайти янада бир хил ва ихтисослашган аудиторияга эга эканлигига боғлиқдир.
Тадқиқот даврида мавзу бўйича эълон қилинган мақолаларнинг қарийб ярми Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Uzа.uz” сайтига тўғри келади. (7-расм).