27.05.2022
448
Ўзбекистон электрон ОАВда чоп этилган мақолаларнинг “ЁШЛАР ИНТЕРНЕТ-МАКОН КЎЗГУСИДА” мавзусидаги контент-таҳлили
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида мамлакатимиз электрон оммавий ахборот воситаларининг мониторинги мунтазам равишда ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида “Ёшлар Интернет-макон кўзгусида” мавзусида контент-таҳлил тадқиқоти ўтказилди.
Танловга Миллий доменнинг фойдаланувчилар ўртасида оммавий бўлган интернет-нашрлари киритилди. Манбаларнинг оммавийлиги ва нуфузи, шунингдек, ёшлар аудиториясига таъсир кўрсатиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш қобилияти танловнинг асосий мезони бўлди. Тадқиқот даври – 2022 йилнинг 1 январидан 1 мартигача.
1-расм. Манбалар бўйича ахборот материалларининг улуши нисбати
1-расмдан кўриниб турганидек, ҳисобот даврида танлаб олинган Интернет-нашрлар орасида ёшлар мавзусидаги энг кўп ахборот материалларини қуйидаги нашрлар эълон қилган: Yuz.uz (26,6%), Uza.uz (19,2%), XS.uz - (18,2%), улар танлаб олинган мақолаларнинг умумий ҳажмидан 60,9%ни ва кўришлар йиғиндисининг умумий сонидан 73,9%ни ташкил этди (312 та мақола).
Мақолалар мазмунининг таҳлили материалларнинг умумий сонидан 225 та мақола ахборот ва 87 та мақола таҳлилий тусдалигини аниқлади. Маълумотлар шуни кўрсатдики, танлаб олинган (312 та мақолани) тадқиқот даврида бир миллиондан ортиқ фойдаланувчилар кўришга улгурдилар (кўришлар сони 1001720) (2-расмга қаранг).
2-расм. Ёшлар мавзусидаги ахборот материалларининг сони, нашрлар характери ва кўришларнинг умумий сони
Ахборот материаллари «Саломатлик», «Маданият», «Фан», «Жамият», «Сиёсат», «Ҳуқуқ», «Дин», «Спорт», «Технологиялар» ва «Иқтисодиёт» каби 10та соҳа бўйича гуруҳланган (3-расмга қаранг).
3-расм. Соҳалар бўйича нашр этилган мақолаларнинг умумий мақолалар ҳажмига нисбатан улуши нисбатлари
Мақолаларнинг танлови ва таҳлили калит сўзлар ва классификатор таклифлари асосида тузилган 11та долзарб йўналишлар бўйича тизимлаштирилди.
4-расм. Веб-сайтлардаги нашрларнинг классификатор йўналиши бўйича умумий сони, %ларда
Ҳисобот даврида ахборот материалларининг энг кўп сони жамият (43,4% мақолалар), фан ва таълим (35,1%), сиёсат (12,3%) ва спорт (9,4%) соҳаларида эълон қилинди (5-расмга қаранг).
6-расм. Соҳаларга нисбатан классификаторнинг йўналиши бўйича танлаб олинган мақолаларнинг нисбати
Веб-сайтларнинг тадқиқот мавзуси бўйича ўтказилган контент-таҳлили қуйидаги хулосаларни қилиш имконини берди:
Умуман олганда, “Ёшлар Интернет-макон кўзгусида” мавзусидаги контент-таҳлил тадқиқоти шуни кўрсатадики, ҳисобот даврида ОАВ ахборот материалларининг салмоқли қисми Ўзбекистон ёшларининг ҳаётидаги асосий воқеаларни ёритган.
Электрон ОАВ медиа-базасини ўрганишнинг контент-таҳлили шуни кўрсатдики, мамлакатда қонун ижодкорлиги фаолияти комплекс тарзда тизимли олиб борилмоқда, у ёш авлодни ижтимоий-сиёсий, маданий ва илмий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишга кенг жалб этишга қаратилган.
Тадқиқот натижалари шундан далолат берадики, танланган Интернет-нашрларнинг контент-таҳлилида ҳисобот даврида жами 312 та, жумладан, 225 та ахборот ва 87 та таҳлилий тусдаги мақолалар эълон қилинган.
Ҳисоб-китобларга кўра, умумий ҳажм ҳисобидан 90,4% мақолалар ижобий руҳдаги материаллардир. Ҳисобот даврида салбий факт ва воқеалар ҳақидаги материаллар улуши 9,6%ни ташкил этди.
Ҳисобот даврида ОАВда ёшлар таълими ва ёш олимлар масалаларига бағишланган мақолалар классификаторнинг “Ёшлар, фан ва таълим” йўналиши бўйича ёритилган - (42%). Унча аҳамиятли бўлмаган қолган қисми классификаторнинг «Саломатлик, ёшлар ва спорт» (13,8%), «Ёшлар, сиёсат ва давлат органлари» (12,5%) ва «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш» (8,3%) каби йўналишлари ҳиссасига тўғри келади (4-расмга қаранг).
Соҳаларда ёшлар мавзусидаги энг кўп мақолалар, ахборот материалларининг тадқиқот даврида классификатор йўналишларига нисбатан қиёсий таҳлили “Жамият” соҳасида энг кўп мақолалар классификаторнинг «Ёшлар, фан ва таълим» (30,3%); «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш» (19,3%); «Ёшлар, сиёсат ва давлат органлари» (15,6%) йўналишларига тўғри келишини кўрсатди.
Нашрлар сони бўйича кейинги ўринда “Фан ва таълим” соҳаси туради, мақолаларнинг салмоқли қисми ёшлар таълими ва илмий фаолияти истиқболлари билан боғлиқ “Ёшлар, фан ва таълим” йўналишига тўғри келади (95,5%).
“Сиёсат” соҳасидаги нашрларнинг асосий қисми классификаторнинг сиёсат ва давлат органлари билан боғлиқ йўналишига тўғри келса-да (64,5%), “Ёшлар, фан ва таълим” йўналиши бўйича мақолалар ҳажми ҳам аҳамиятли кўрсаткичларни намойиш этди (19,4%).
“Спорт” соҳасида “Ёшларнинг саломатлиги ва спорт” йўналишидаги мақолалар улуши 91,4%ни ташкил этди, ушбу соҳа мақолалари, шунингдек, “Ёшлар, фан ва таълим” ва “Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари” йўналишлари ўртасида (4,3%дан) тақсимланди (6-расмга қаранг).
Таъкидлаш жоизки, тадқиқот мавзуси бўйича нашр этилган ахборот материалларини кўришларнинг умумий сони ҳисоб-китоб даврида 1 миллион кўрсаткичдан ошиб кетди.
Тадқиқот пайтида ОАВнинг ўтказилган контент-таҳлили ОАВда ёшлар ва ёшлар сиёсатининг долзарб масалаларини ахборий ёритишда қуйидаги муайян ижобий ва заиф жиҳатлар борлигини аниқлашга имкон берди:
- ОАВнинг ёшлар муаммоларига юқори даражада қизиқиши;
- Мақолаларнинг асосий улуши бағрикенглик, фуқаролик, ватанпарварлик ҳисси, соғлом турмуш тарзи, миллий спортни тарғиб қилиш, фан ва таълим соҳасида ёшларнинг муваффақиятларга интилишини тарғиб қилувчи ахборот материаллари ҳисобланади.