14.10.2022
429
«Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш» мавзуси бўйича мамлакат электрон ОАВ мақолаларининг контент-таҳлили
Коррупцияга қарши курашиш бўйича электрон оммавий ахборот воситалари мақолаларининг мониторинги доирасида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан «Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш» мавзусида контент-таҳлил тадқиқот ўтказилди.
Танловга Миллий доменнинг фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган Интернет-нашрлари киритилди (1-расмга қаранг). Умуман олганда, ресурсларнинг машҳурлиги ва ишончлилиги, шунингдек, аудиторияга таъсир ўтказиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш лаёқати танловнинг асосий мезонлари эди. Тадқиқот даври – 2022 йил 1 январдан 31 августгача.
1-расм. Ахборот материаллари улушларининг манбалар бўйича нисбати
1-расмдан кўриниб турибдики, тадқиқот даврида танланган интернет-нашрлар орасида тадқиқот мавзуси бўйича энг кўп ахборот-таҳлилий материаллар қуйидаги интернет-нашрлар томонидан чоп этилган: "Kun.uz" (171 та мақола), "Xs.uz" (152 та мақола), "Daryo.uz" (94та), "Qalampir.uz" (91та), улар танланган мақолалар умумий ҳажмидан 75,6% ни ташкил қилди (ёки 508та мақола).
Мақолалар мазмунининг таҳлили шуни кўрсатдики, материалларнинг умумий миқдоридан 602та мақола ахборот хусусиятига эга ва 70таси таҳлилий ҳисобланади. Маълумотлар тадқиқот вақтида танланган материаллар (672) тўрт миллион етти юз етти мингдан ортиқ фойдаланувчи (4707934 кўришлар) томонидан кўриб чиқилганлигини кўрсатади, бу фойдаланувчиларнинг ўрганилаётган мавзуга бўлган қизиқишидан далолат беради (2-расмга қаранг).
2-расм. Ёшлар мавзусидаги ахборот материаллари сони, мақолалар характери ва кўришларнинг умумий сони
Мақолаларни танлаш ва таҳлил қилиш 3-расмда келтирилган классификаторнинг йўналишлари бўйича амалга оширилди.
3-расм. Классификатор йўналишлари бўйича мақолаларнинг умумий сони
Ахборот материаллари қуйидаги соҳалар бўйича гуруҳланди: «Маданият», «Жамият», «Сиёсат», «Ҳуқуқ» ва «Иқтисодиёт». (4-расмга қаранг).
4-расм. Танланган мақолаларнинг тадқиқот йўналишлари бўйича нисбати
Расмдан кўриниб турибдики, "Жамият" (607 та), "Сиёсат" (32 та) ва "Иқтисодиёт" (27 та) соҳаларига мақолаларнинг энг кўп сони тўғри келади. Тадқиқотнинг асосий йўналишлари бўйича мақолаларнинг классификатор йўналишларидаги улуши қуйидагича тақсимланди:
"Жамият" соҳасидаги мақолаларнинг асосий қисми коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам беришга (60% ёки 364 та мақола) ҳамда 18%дан ортиғи коррупция соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишга бағишланган. Мақолаларнинг энг кам сони коррупцияга қарши курашиш бўйича мамлакат қонунчилигига киритилган ўзгаришларга (1,5%, 9 та мақола) ҳамда коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ёрдам учун фуқароларни рағбатлантиришга (1% ёки 6 та мақола) бағишланган.
«Сиёсат» соҳасидаги мақолаларнинг асосий улуши қуйидаги йўналишларга тўғри келади – «Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти» (34,3%), «Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик» (25%) ва «Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар» (18,7%).
«Иқтисодиёт» соҳасида қуйидаги йўналишларга асосий эътибор берилган – «Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар» (46,6%) ва «Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш» (қарийб 26%).
5-расм. Классификатор йўналишларига кўра танланган мақолаларнинг соҳалар бўйича нисбати
6-расм. Мақолаларнинг умумий ҳажмидан тадқиқотнинг ойлар бўйича нисбати
7-расм. Веб-сайтларнинг 2022 йил январь-август ойларида мақолалар эълон қилиш фаоллиги
Хулосалар
Умуман олганда, «Коррупциявий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш» мавзусидаги контент-таҳлил тадқиқоти ахборот материаллари катта қисмининг кўрсатишича, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари коррупция соҳасидаги жиноятларнинг асосий воқеалари ва фактларини ёритмоқда.
- Электрон оммавий ахборот воситаларининг мазмунини ўрганиш доирасидаги контент-таҳлилнинг кўрсатишича, ҳам алоҳида ҳолатларда, ҳам бутун мамлакатда коррупциявий жиноятларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тизимли ишлар олиб борилмоқда.
- Интернет-нашрларни контент-таҳлил қилиш натижаларига кўра, 2022 йил январь-август ойларида уларда 672 та материал, жумладан, 602 та ахборот ва 70 та таҳлилий мазмундаги материаллар эълон қилинган.
- Ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, жами ҳисобланган 99,5% ахборот материаллари ва 90,5% таҳлилий материаллар мазмунан ижобий тусдаги материаллар ҳисобланади. Коррупциянинг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ҳамкорлик ва профилактика чоралари, давлат бошқаруви ва ҳокимият органлари томонидан коррупцияга барҳам бериш, талон-тарожлик, порахўрлик, фирибгарликни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва ҳ.к.лар ушбу мақолаларнинг мазмунини ташкил қилади.
- Белгиланган давр учун классификатор йўналишларига мувофиқ соҳаларда энг кўп эълон қилинган ахборот материаллари қиёсий таҳлилининг кўрсатишича, "Жамият" соҳасидаги энг кўп мақолалар классификаторнинг қуйидаги йўналишларига тўғри келади: "Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш" (60% ёки 364та мақола) ва "Коррупция соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш" (18%дан кўпроқ). Мақолаларнинг кўплиги ва ҳажми бўйича "Сиёсат" соҳаси кейинги ўринда туради, мақолаларнинг асосий улуши қуйидаги йўналишларга тўғри келади: "Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти" (34,3%), "Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик " (25%) ва "Коррупцияга қарши чора-тадбирлар" (18,7%). «Иқтисодиёт» соҳасидаги энг кўп мақолалар қуйидаги йўналишларга тўғри келади: "Коррупцияга қарши чора-тадбирлар" (46,6%) ва "Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш" (деярли 26%) (6- шакл).
- 2022 йил январь-август ойларида оммавий ахборот воситаларида коррупция ҳолатлари ва коррупция соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини ёритувчи ахборот-таҳлилий материаллар асосан классификаторнинг биргина "Коррупция ва порахўрлик ҳолатларини аниқлаш" (55,2% ёки 371 та мақола) йўналишига тўғри келмоқда, шунингдек: "Коррупция соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш" (17,4%; 116та); "Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар" (16%; 106та); "Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик" (8,5%; 59та); "Коррупцияга қарши курашиш бўйича мамлакат қонунчилигига киритилган ўзгаришлар"(2%; 13та) ва "Коррупция ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам беришда ёрдам бергани учун фуқароларни рағбатлантириш " (1%, 7 та мақола). (3-расмга қаранг).
- Оралиқ ва якуний маълумотларнинг қайта ишланган ахборот манбалари (веб-сайтлари) динамикаси таҳлилининг кўрсатишича, энг кўп мақолалар сони январь-март ойларида "Kun.uz" сайтига, апрелдан июлгача "Xs.uz" сайтига тўғри келади. Август ойида энг кўп эълон қилинган материаллар "Daryo.uz" веб-сайти улушига тўғри келди. Февраль-июль ойларида тадқиқот мавзуси бўйича мақолаларнинг энг кам сони Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг "Uza.uz" сайтига тўғри келган.
- Умуман, тадқиқот ойлари бўйича мақолалар сони қуйидагича тақсимланди: апрель ойига энг кўп сони (17,6%), энг кам сони август ойига (7,6%) тўғри келди.
- Таъкидлаш лозимки, тадқиқот мавзусида чоп этилган ахборот материалларини кўришлар сони ҳисоблаш вақтида 4 миллионлик кўрсаткичдан ошди, тадқиқот мавзуси бўйича кўришларнинг энг кўп сони "Kun.uz" (1485530 та) ва "Daryo.uz" (1288250 та) веб-сайтларига тўғри келади.