326

Мамлакатимиз электрон оммавий ахборот воситалари веб-сайтларининг «Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзуси бўйича нашрлари мониторинги:

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан контент-таҳлилнинг социологик усули асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг устувор йўналишларидан бирини ёритиш замирида «Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзусида мамлакат интернет нашрларининг мониторинги ўтказилди.

Тадқиқот танловига Миллий доменнинг фойдаланувчилар орасида оммалашган “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz” ва “Daryo.uz” каби интернет нашрлари киритилди.

Умуман олганда, ресурсларнинг оммавийлиги ва нуфузлилиги, шунингдек, тадқиқот мавзуси билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий воқеаларни юқори сифатли ёритиш қобилияти танловнинг асосий мезони бўлди. Тадқиқот даври 2023 йилнинг январь-февраль ойларини ўз ичига олди.

1-расм. Манбалар бўйича ахборот материаллари улушларининг нисбати

 

1-расмдан кўриб турганимиздек, ўрганиш даврида танлаб олинган интернет нашрлари орасида тадқиқот мавзуси бўйича энг кўп ахборот-таҳлилий материаллар қуйидаги интернет нашрлари томонидан чоп этилиб, улар танлаб олинган нашрлар умумий ҳажмининг 66,2 фоизини ташкил қилди: “Xs.uz” (20,2%), “Uzа.uz” (19,7%), “Daryo.uz” (15,2%), “Yuz.uz” (11,1%).

Нашрлар мазмунининг таҳлили материалларнинг умумий сонидан 161 та мақола ахборот хусусиятига ва 37 таси таҳлилий хусусиятга эга эканлигини аниқлаб берди.

Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, тадқиқот вақтида танланган материалларни (182 та) олти юз етмиш олти минг нафардан ортиқ фойдаланувчи кўриб чиқишга улгуришди (676914 марта кўрилган), (2-расмга қаранг).

2-расм. Тадқиқ этилаётган мавзу бўйича ахборот материалларининг сони, нашрларнинг хусусияти ва кўришларнинг умумий сони

 

Нашрларни танлаш ва таҳлил қилиш классификаторнинг 3-расмда келтирилган йўналишлари бўйича амалга оширилиб, тизимлаштирилди.

3-расм. Классификатор йўналишлари бўйича нашрларнинг умумий сони

 

Ахборот материаллари «Сиёсат», «Иқтисодиёт» «Жамият», «Фан ва таълим», «Соғлиқни сақлаш», «Ҳуқуқ», «Технология» ва «Туризм» йўналишлари бўйича гуруҳланган. (4-расмга қаранг).

4-расм. Ижтимоий соҳалар бўйича танлаб олинган нашрлар улушларининг нисбати

 

Нашрларнинг асосий қисми «Жамият» соҳасига: «Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш» (17,2%), «Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш» (16,1%), «Фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар» каби йўналишларга тўғри келади. (15%).

В таких сферах как: «Наука и образование»,  «Здравоохранение», «Право», «Технологии» и «Туризм» публикации за исследуемый период отсутствуют.

5.1-расм. Тадқиқотнинг ижтимоий соҳалари бўйича классификатор йўналишларининг танлаб олинган нашрлари нисбати

 

«Сиёсат» соҳасида нашрларнинг асосий қисми Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш (31%); иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш (18,2%); фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ва Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилишни ёритувчи йўналишларга тўғри келади (14,5%дан).

5.2-расм. Тадқиқотнинг ижтимоий соҳалари бўйича классификатор йўналишларининг танлаб олинган нашрлари нисбати

«Иқтисодиёт» соҳасида нашрлар қуйидаги тарзда тақсимланди: «Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш» ва «Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш» (мос равишда 26% ва 24%).

5.3-расм. Тадқиқотнинг ижтимоий соҳалари бўйича классификатор йўналишларининг танлаб олинган нашрлари нисбати

 

«Фан ва таълим», «Соғлиқни сақлаш», «Ҳуқуқ», «Технология» ва «Туризм» каби соҳаларда тадқиқ этилаётган даврда нашрлар қилинмган.

6-расм. Тадқиқот ойлари бўйича нашр этиш фаоллиги

 

Хулосалар.

Тадқиқотнинг «Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзуси бўйича веб-сайтларнинг ўтказилган контент-таҳлилидан маълум бўлишича, электрон оммавий ахборот воситаларининг кўплаб ахборот-таҳлилий материалларининг катта қисми, умуман олганда, кенг кўламли ўзгаришлар, давлат дастурларининг амалга оширилиши воқеалари ва жараёнларини ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитларнинг яратилиши, тадбиркорлик субектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва улар фаолиятига (хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил (Бизнес-омбудсман)нинг фаолиятига) ноқонуний аралашувнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш масалаларини ёритади.

Электрон оммавий ахборот воситаларининг медиа базасини ўрганиш доирасида веб-сайтлар мониторинги иқтисодий соҳада жамиятни янада демократлаштириш ва эркин бозор иқтисодиётини шакллантиришга, бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ва инвесторлар, тадбиркорлар ва экспортчиларда юзага келадиган муаммоларни ҳал этишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилганидан далолат бериб турибди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва ишбилармонлик муҳитининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган комплекс ислоҳотларнинг аҳамияти ва самарадорлиги бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга қаратилган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар учун асос бўлиб хизмат қилди.

Ўтказилган контент-таҳлилий тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида тадқиқот мавзуси бўйича 198 та мақола чоп этилган бўлиб, улардан 161 таси ахборот ва 37 таси таҳлилий хусусиятга эга (2-расм).

Интернет маконидаги ахборот-таҳлилий материаллар шуни кўрсатадики, классификатор йўналишлари бўйича нашрларнинг энг кўп сони Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш (23,7%), иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш (18,2%), фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар (13,6%), Ўзбекистоннинг технологик ривожланиши ва ички бозорни модернизация қилиш (12,6%) билан боғлиқ (3-расм).

Ахборот материаллари асосий ижтимоий соҳалар бўйича гуруҳланган. Классификатор йўналишлари нуқтаи назаридан муайян давр учун энг кўп мақола нашр этган соҳаларда ахборот материалларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, «Жамият» соҳасида (47% нашрлар) мақолаларнинг энг кўп сони Марказий Осиё давлатлари ва хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш (17,2%), иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш (16,1%), фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар (15%), Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш (14%) билан боғлиқ йўналишларга тўғри келади.

Нашрлар интенсивлигининг ҳажми бўйича кейинги ўринни «Сиёсат» соҳаси (28%) банд этган бўлиб, ундаги нашрларнинг асосий улуши Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштиришни ёритувчи йўналишларга тўғри келади.

«Иқтисодиёт» соҳасига 25% мақолалар тўғри келиб, уларнинг энг кўп сони «Марказий Осиё давлатлари ва хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш» ва «Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш» (мос равишда 26% ва 24%) йўналишлари бўйича нашр этилган (5-расм).

Шуни таъкидлаш керакки, ҳисоблаш вақтида тадқиқот мавзуси бўйича нашр этилган ахборот материалларининг фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқишларнинг умумий ҳажми 676 мингдан ошди, аммо нашрлар сони фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқишлар сонига изчил боғлиқ эмас.

Январь ойидаги нашрлар сони жорий йилнинг февраль ойидаги нашрлар сонидан 1,8 марта кўп.