10.02.2023
262
Халқаро давра суҳбати
2023 йил 8 февраль куни Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишнинг стратегик мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида аёллар фанининг интеграциясини ўрганиш мақсадида Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунига бағишланган «Илм-фандаги хотин-қизлар: яшил иқтисодиёт истиқболлари ривожланишнинг янги парадигмаси сифатида» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозорини тадқиқ қилиш институти, Тошкент халқаро кимё университети, Остона халқаро университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази давра суҳбати ташкилотчилари бўлдилар.
Давра суҳбати иштирокчилари орасида «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Инсон ресурсларини бошқариш” кафедраси, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозорини тадқиқ қилиш институти, Илмий-услубий кенгаш, Хотин-қизлар жамияти Кенгаши, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали кафедралари, Тошкент халқаро кимё университети тарих кафедраси (Ўзбекистон, Жанубий Корея), Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Ереван филиали (Арманистон), Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси, Остона халқаро университети Иқтисодиёт олий мактаби (Қозоғистон), Л.N.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университети (Қозоғистон) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази вакиллари бўлишди.
Қуйидагилар Давра суҳбати иштирокчиларига табрик йўлладилар:
Гулнора Қаландаровна Абдураҳмонова,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори
Жанполат Шомуротович Кудайбергенов,
иқтисодиёт фанлари номзоди, Тошкент халқаро кимё университети ректори
Нигина Хайруллаевна Рахимова,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори
Ҳафиза Холдоровна Мамадалиева,
иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозорини тадқиқ қилиш институти директорининг фан бўйича биринчи ўринбосари
Зубираш Калибековна Смагулова,
иқтисодиёт фанлари номзоди, PhD, профессор, Остона халқаро университети Олий иқтисодиёт мактаби декани (Қозоғистон)
Тамара Размиковна Варданян,
тарих фанлари номзоди, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Ереван филиали директори
Давра суҳбати доирасида яшил иқтисодиётда хотин-қизларнинг ўрни билан боғлиқ кенг кўламли илмий масалалар: яшил иқтисодиётнинг асоси сифатида аёллар тажрибаси ва билимлари; жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий–сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш; энергетика сиёсати: унинг лойиҳалари ва дастурлари, барқарор ривожланишда аёллар; "хотин-қизлар касблари": атамани талқин қилиш ва амалий татбиқ этиш; хотин-қиз олималар: илмий тадқиқотлар, мактаблар, кашфиётлар; аёлларни иш билан таъминлашнинг қонуний тартибга солиниши ва динамикаси; тадбиркорликни барқарор ривожлантириш, рақамли гендер тенглик бўйича хотин-қизларнинг ташаббуслари муҳокама қилинди.