79

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директор биринчи ўринбосари Хаджимухамедов Марат Каримович Беларусия республикаси Минск шаҳрида Беларусия фанлар академияси қошидаги Социология институти томонидан ташкиллаштирилган “ИЛМ-ФАН ВА ЖАМИЯТ ЯНГИ ЧОРЛОВЛАР ШАРОИТИДА” номли халқаро илмий-амалий конференцияда маърузачи сифатида иштирок этди.

Мазкур халқаро илмий-амалий конференция Беларусь Фанлар академиясининг Тарих институтида бўлиб ўтди. Тадбирни, Беларусь Фанлар академияси Ижтимоий фанлар институти директори, социология фанлари номзоди, доцент — Мисливец Николай Леонтьевич, Беларусь Фанлар академияси Президиуми раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор, Беларусь Фанлар академияси академиги — Гусаков Владимир Григорьевич, Беларусь Фанлар академиясининг Гуманитар фанлар ва санъат бўлими академик-котиби, Беларусь Фанлар академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор — Коваленя Александр Александровичлар очиб берди.

Шунингдек тадбирда иштирок этган олимлардан, Беларус давлат университетининг социология кафедраси мудири, социология фанлари доктори, профессор, Беларусь Фанлар академиясининг мухбир аъзоси — Данилов Александр НиколаевичИлм-фан социологиясининг пайдо бўлиши замон талаби сифатида” мавзусида маъруза қилди.

Россия Фанлар академияси С.И. Вавилов номидаги Илм-фан тарихи ва техника институтининг бош илмий ходими, юридик фанлар доктори, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси — Батурин Юрий Михайлович “Илмни бошқариш тўғрисида” номли маърузаси билан қатнашди.

М.В. Ломоносов номидаги МДУ Қозоғистон филиали директори ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Миллий фанлар академиясининг академиги — Абдильдина Раушан Жабайхановна “Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида илмий фаолият натижаларини баҳолаш” мавзусида маъруза қилди.

Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Илм тарихи институти директори, тарих фанлари доктори, профессор - Сеидбейли Мариам Гасановна “Озарбайжонда илмшуносликнинг шаклланиши хусусиятлари” мавзуда маъруза қилди.

Ушбу тадбирда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори биринчи ўринбосари - Хаджимухамедов Марат Каримович “Ўзбекистонда амалий социологик тадқиқотлар: асосий мавзулар ва илмий муаммолар “Ижтимоий фикр” РЖФЎМ фаолияти мисолида” маърузаси билан иштирок этиб ўз фикр мулоҳазалари билан бўлишди.

Конференциянинг якунловчи қисмида илмий муҳокамалар янада чуқурлаштирилиб, ҳар бир маъруза ва давра суҳбатларининг хулосалари ёритиб ўтилди. Иштирокчилар ўзлари тақдим этган илмий ишлар бўйича фикр алмашдилар, шунингдек, келгуси тадқиқот йўналишлари, янги методологиялар ва илмий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Якуний сессияда конференциянинг аҳамияти ва унда кўтарилган масалаларнинг илмий-тадқиқот соҳасидаги долзарблиги таъкидланди. Олимлар ўзларининг илмий ютуқлари ва келгуси режалари ҳақида сўз юритдилар. Бундан ташқари, тадбир якунида келажакдаги илмий лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум ёки келишувлар тузилиши мумкинлиги ҳам муҳокама қилинди.